Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (47-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (47-ҳафта)

Ушбу ҳафтада катта ўзгаришлар содир бўлмади. Redmi Note 11 Pro ҳамон етакчи. Galaxy A52s ўзининг ўтган ҳафтадаги иккинчи ўрнини сақлаб қолган бўлса, iPhone 13 Pro Max учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Ушбу ҳафтада, шунингдек, Redmi Note 10 Pro ҳам уч поғона юқорилаб тўртинчи ўринга жойлашди. Ундан кейинги ўрин Galaxy S21 Ultra'га насиб этди.

Янги тақдим этилган Redmi Note 11 4G олтинчи, Galaxy A12 эса еттинчи поғонага жойлашди. Poco X3 Pro ва Google Pixel 6a смартфонлари мос равишда саккизинчи ҳамда тўққизинчи ўринларни банд этишди.

Рейтингни Redmi Note 11 Pro+ якунлаб берди. Топ ўнталикни эса Poco M4 Pro 5G ҳамда Motorola Moto G200 смартфонлари тарк этди.

Xiaomi Redmi Note 11 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги: 1

Samsung Galaxy A52s
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги: 2

Apple iPhone 13 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги: 5

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги: 7

Samsung Galaxy S21 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги: 8

Xiaomi Redmi Note 11 4G
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Samsung Galaxy A12
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги: 9

Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги: 10

Google Pixel 6a
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Redmi Note 11 Pro+
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги: 3


ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (46-ҳафта)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.