Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (49 ҳафта)
Motorola ўтган ҳафта Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланган илк смартфонни тақдим этди. Ушбу Edge X30 смартфони эса бу ҳафтадаги рейтингнинг биринчи поғонасидан жой олди.
Бир неча ҳафтадан буён етакчиликни ҳеч кимга бермаётган Redmi Note 11 Pro иккинчи ўринга тушиб қолди. Galaxy A52s кучли учликка якун ясаб берди.
Яна бир янги смартфон - Motorola Edge S30 эса тўртинчи ўринга жойлашди. Бу эса iPhone 13 Pro Max ҳамда Redmi Note 10 Pro қурилмаларини бешинчи ва олтинчи ўринларга тушиб кетишига сабаб бўлди.
Galaxy A12 ҳамда Poco X3 Pro смартфонлари ҳам икки поғонага пастлаб, мос равишда еттинчи ҳамда саккизинчи поғоналарни банд этди.
Galaxy S21 Ultra ҳам тўққизинчи ўринга тушиб кетган бўлса, Redmi Note 11T 5G рейтингга якун ясаб берди.
Топ ўнталикни Redmi Note 11 Pro+ ҳамда iPhone 13 смартфонлари тарк этди.
Motorola Edge X30Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган
Xiaomi Redmi Note 11 ProҲозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги: 1
Samsung Galaxy A52sҲозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги: 2
Motorola Edge S30Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган
Apple iPhone 13 Pro MaxҲозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги: 3
Xiaomi Redmi Note 10 ProҲозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги: 4
Samsung Galaxy A12Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги: 5
Xiaomi Poco X3 ProҲозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги: 6
Samsung Galaxy S21 UltraҲозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги: 7
Xiaomi Redmi Note 11T 5GҲозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги: 8