Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (51 ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (51 ҳафта)

Oppo Find N букламафони рейтингда етакчиликни узоқ вақт сақлаб қола олмади. Смартфон бу ҳафта ҳатто топ ўнталикдан ҳам чиқиб кетди.

Эртага тақдим этилиши кутилаётган Xiaomi 12'га қизиқиш кескин ошди. Қурилма рейтингда етакчиликни қўлга олди. Redmi Note 11 Pro ва Galaxy A52s қурилмалари кучли учликка якун ясаб берди.

Тўртинчи ўринга яна бир тақдим этилмаган vivo V23 Pro қурилмаси жойлашди. Huawei P50 Pocket эса бешинчи ўринни эгаллади.

iPhone 13 Pro Max бу ҳафта олтинчи ўринга тушиб кетди. янги vivo S12 Pro эса еттинчи поғонани эгаллади.

Galaxy A12 ва Redmi Note 10 Pro мос равишда саккизинчи ҳамда тўққизинчи ўринларни банд этишди. Рейтингни Galaxy S21 Ultra якунлаб берди.

Топ ўнталикни Poco X3 Pro, iPhone 13, Motorola Edge X30 ҳамда Oppo Find N смартфонлари тарк этди.

Xiaomi 12
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Redmi Note 11 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги: 2

Samsung Galaxy A52s
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги: 3

vivo V23 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Huawei P50 Pocket
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Apple iPhone 13 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги: 4

vivo S12 Pro
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Samsung Galaxy A12
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги: 7

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги: 6

Samsung Galaxy S21 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги: 8

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (50 ҳафта)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!