Ўн хил Samsung смартфонига Android 11 базасидаги One UI 3.1 прошивкаси кела бошлади!

  •   DiMaX
  •  1380
  •  19.02.2021 15:03

Ўн хил Samsung смартфонига Android 11 базасидаги One UI 3.1 прошивкаси кела бошлади!

Аввалроқ биз Samsung тўрт йиллик смартфонларининг ҳам прошивкасини янгилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Яқинда эса у ҳамёнбоп телефонларидан яна тўрттасига энг янги – Android 11 операцион тизим талқини асосида тайёрланган прошивка тарқатган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, февраль)

Жанубий кореялик техногигантнинг смартфонлари, айниқса ўтган йиллардаги флагманлари эгалари учун қувончли кунлар келди. Яъни, Samsung ўзининг бир қатор телефонларига смартфонларига Android 11 тизим талқини асосидаги One UI 3.1 график қобиғи билан тайёрланган прошивкалар жўнатишни бошлади.

One UI 3.1 график қобиқли прошивкалар шу кунгача Galaxy S21 туркумидаги флагман смартфонларига, яна Galaxy Tab S7 ҳамда Tab S7+ планшетларига тақдим этилган эди. Булардан ташқари, Galaxy S20 FE арзон флагмани учун ҳам апдейт тарқатила бошлаган, аммо бир неча кундан сўнг тўхтатиб қўйилган.

Энди эса тегишли прошивкаларни қабул қилаётган моделлар рўйхати анча кенгайган:

  1. Galaxy S20
  2. Galaxy S10
  3. Galaxy Note 20
  4. Galaxy Note 10
  5. Galaxy A71
  6. Galaxy A51
  7. Galaxy A90
  8. Galaxy A80
  9. Galaxy A70
  10. Galaxy A50

Ушбу рўйхатдаги смартфонларга Android 11 операцион тизими устига қурилган One UI 3.1 график қобиқли прошивкалар дунёнинг ҳудудлари бўйлаб босқичма-босқич тарзда тарқатилмоқда.

Шунингдек, компания ўзининг букламафонлари – Galaxy Fold, Galaxy Z Fold 2 ҳамда Galaxy Z Flip флагманлани учун ҳам One UI 3.1 асосида прошивкалар тайёрлаётганини тасдиқлаган.

ЎҚИНГ: Samsung смартфон ва планшетларига Android 11 (One UI 3.0) келишининг расмий йўл харитаси

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!