Ўн йилликнинг энг муҳим юзта гаджети рейтинги: етакчи – салкам ўн йиллик смартфон!

  •   DiMaX
  •  1534
  •  12.12.2019 13:21

Ўн йилликнинг энг муҳим юзта гаджети рейтинги: етакчи – салкам ўн йиллик смартфон!

The Verge нашри йил якунида нафақат 2019 йилнинг ўзи, балки ўн йиллик бўйича ҳам айрим натижаларни эълон қилди. Шу жумладан, охирги ўн йилда пайдо бўлган, инсоният учун муҳим аҳамият касб этган девайсларнинг юзталик рейтингини чиқарди.

ЎҚИНГ: Ўн йилликнинг энг зўр ўйинлари иккита рейтингда!

The Verge талқинига кўра, якунига етаётган декаданинг энг муҳим гаджети – 2010 йилда чиққан iPhone 4 смартфони экан. Таҳлилчилар бу қурилманинг етакчилигига сабаб қилиб бир нечта омилларни келтиришган.

Жумладан, унинг дизайни келажакда смартфонлар қандай бўлишини белгилаб берган. Шунингдек, айнан iPhone 4 бозордаги илк юксак аниқликдаги экранга эга бўлган. Apple смартфонларида олд камера ушбу моделдан қўллана бошлаган ва унинг бош камераси ҳам юқори сифатли.

Иккинчи ўринга Amazon Echo «ақлли» колонкасини лойиқ кўришган: у нафақат янги йўналишга асос солган, балки овозли ёрдамчиларнинг тараққиётига катта туртки берган. Кучли учликни 2013 йилги MacBook Air ноутбуки якунлаб берган – у ўз даври учун бетакрор мобил шахсий компьютердир.

ЎҚИНГ: 12 йиллик барча iPhone’лар нархларини битта рўйхатда таққослаймиз!

Энг муҳим қурилмаларнинг ТОП-ўнталиги қуйидагича:

  1. iPhone 4;
  2. Amazon Echo;
  3. MacBook Air;
  4. Samsung Galaxy S6;
  5. Tesla Model S;
  6. Apple AirPods;
  7. Apple Watch Series 3;
  8. Microsoft Surface Pro 3;
  9. Sony PlayStation 4;
  10. Google Pixel 2.

Юзталик рейтингда, шунингдек, Apple iPad Air 2 (11-ўрин), Nintendo Switch консоли (15-ўрин), DJI Phantom (23-ўрин), Raspberry Pi (32-ўрин), GeForce GTX 1070 (42-ўрин), селфи-таёқча (58-ўрин), спиннер (87-ўрин) ва Google Glass (100-ўрин) ҳам бор.

ЎҚИНГ: Google'дан бу йил энг кўп нималарни сўрашди?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.