One plus 7T Pro DxOMark'дан синовдан ўтди

One plus 7T Pro DxOMark'дан синовдан ўтди

OnePlus'нинг смартфонлари камераси билан ҳеч қачон мақтана олмаган.

7 Pro мижозлар хоҳлаган даражадаги фокус узунлиги билан жиҳозланганди ва DxOMark'нинг камера синовларига кўра, 7T Pro'га ҳам OnePlus 7'даги каби линзалар ўрнатилган. Қурилма камера сифати борасида Galaxy S10 ва Huawei P30 Pro'дан кейинги ўринга лойиқ кўрилган.

Смартфонга умумий 114 балл берилган; Galaxy S10 ва Huawei P30 Pro'ларнинг ҳар иккиси камера синовларида 116 балл йиғган.

Ушбу натижа ижобий. DxOMark'дагиларнинг таъкидлашича, смартфон билан олинган тасвирларда экспозиция аниқ, динамик диапозон эса кенг, ранглар ёрқин, турли шароитларда деталлар ҳам анчайин яхши.

Бироқ тасвирларнинг тиниқлилик даражаси, оқ баланс ва бошқа жиҳатлар борасида муаммолар мавжуд.

OnePlus 7T Pro'нинг камера синови тавсифини батафсил ўқиш учун бу ерга босинг (манба инглиз тилида).

ЎҚИНГ: DxOMark’ни порахўрликда айблашяпти: «холис» баҳолашнинг баҳоси қанча?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.