One UI 5 график қобиғида қандай янгиликлар бўлади?

One UI 5 график қобиғида қандай янгиликлар бўлади?

Samsung компанияси дастурчилар конференциясида Android 13 операцион тизимига асосланган барқарор One UI 5 гарфик қобиғи тез орада тақдим этилишини маълум қилди. Келаси ҳафтадан тизим Galaxy смартфонларига жўнатилишни бошлайди. Янги тизим ўзи билан қандай янги функцияларни олиб келиши ҳам кўпчиликка қизиқ. 

Маълумотларга кўра One UI 5 биринчилардан бўлиб янги флагман Galaxy моделларига, аниқроқ қилиб айтганда, Galaxy S22 серияси ҳамда Galaxy Z Fold4 ва Z Flip4 моделларига жўнатилади. 

Янги тизимда қайта ишлаб чиқилган экран қулфи бўлиб, у билан фон расм, соат ҳамда ранг палитраларини бир бири билан мослаштириш мумкин. Шунингдек, энди қисқа видеоларини экран қулфига ўрнатиш имкони пайдо бўлди. 

Samsung виджет ва иловалар учун янги ақлли таклифларни тақдим этади, бу фойдаланувчига ўз фойдаланиш намуналари асосида таклифлар беради. 

One UI 5 тизимининг Routines режими автоматлаштиришни бошлашга ёрдам берувчи янги таниб олиш функциясига эга бўлди. Тартиблар - бу куннинг турли қисмлари учун, масалан, уйқуга кетганда ёки машғулот пайтида махсус созламалар ва илова хусусиятларини дастурлаш имконини берувчи янги хусусият.

Bixby матнли қўнғироқ (Bixby Text Call) бу Samsung'нинг Google'нинг Screen Call функциясига жавобидир. У фойдаланувчига суҳбатлашишни истамаётган вақтда матнли хабар орқали қўнғироқ қилиш имконини беради.

Bixby матнли қўнғироққа жавоб берганингизда, линиянинг нариги томонидаги одамга хабар берилади. Шунда Bixby сиз айтмоқчи бўлган гапларни суҳбатдошингизга, унинг гапини эса сизга матн кўринишида етказади. Bixby Text Call аллақачон Жанубий Кореядаги фойдаланувчилар учун тақдим этилди, унинг инглизча версияси 2023 йил бошида чиқади.

Samsung Gallery иловаси суратлардан матнларни кўчириб олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, тизимга янги Уланган қурилмалар менюси ҳамда хавфсизлик ва махфийлик бошқарув панели қўшилади. Samsung Улашиш Панелига янги билдиришномани қўшди, у паспорт ёки банк карта каби махфий маълумотлар туширилган суратлар кимгадир жўнатилганда бу ҳақида фойдаланувчини огоҳлантиради.

ЎҚИНГ: Бета синовлари тамом, Samsung расмий One UI 5 тизимини тез орада жўнатишни бошлайди