One UI 5.1 қандай янгиликларни ўз ичига олиши маълум бўлди

One UI 5.1 қандай янгиликларни ўз ичига олиши маълум бўлди

Samsung компанияси ўзининг Galaxy S23 смартфонларини Android 13 га асосланган One UI 5'нинг янги версияси One UI 5.1 билан чиқарилиши кутилмоқда. Бўлажак флагманлар тақдим қилинишига ҳам атиги бир неча кун қолганда янги One UI версиясининг тўлиқ хусусиятлари ошкор бўлди (SamMobile орқали).

Германиянинг WinFuture нашри томонидан улашилган One UI 5.1 ўзгаришлар рўйхатига кўра, янги версияси яхшиланган ички иловалар, Галареяда оилавий албомларни улашиш, камера иловасида Expert RAW'га осон ўтиш, яхшиланган AR Emoji'лар ва AR Zone, янги батарея виджети, Samsung Notes ҳамкорлиги, кўп қурилмаларни бошқариш ва Samsung DeX учун яхшиланишларни ўз ичига олади.

Қуйида One UI 5.1'даги тўлиқ ўзгаришлар билан танишишингиз мумкин:

Камера

  • Селфи учун тусни ўзгартириш осонлашди: экран ёнидаги Эффектлар тугмаси ёрдамида селфи тусини осонгина ўзгартиринг.
  • Expert RAW'га тезкор кириш: Expert RAW иловаси ҳеч қандай ишловларсиз ёки сиқилишсиз юқори сифатли тасвирларни олиш имконини беради, бу эса ўз суратларини кейинроқ таҳрирлашни хоҳлайдиганлар учун жуда мос келади. Advanced менюси орқали Expert RAW'га кириш энди янада осонроқ.

Галерея

  • Умумий оилавий албом: "Улашилган Оилавий Албом" билан расмларни оилангиз билан баҳам кўриш ҳар қачонгидан ҳам осонроқ. Галерея оила аъзоларингизнинг юзларини таниб, улашилган оилавий албомингизга суратлар қўшишни тавсия қилади. Шунингдек, ҳар бир оила аъзоси учун 5 Гб хотирага эга бўласиз (6 кишигача).
  • Суратга ишлов беришнинг яхшиланганлиги: Ишлов бериш функцияси фотосуратларингиз ажойиб кўриниши учун соялар ва кўзгуларни автоматик равишда олиб ташлайди. Шунингдек, янада аниқлик ва равшанлик учун GIF'ларни қайта яратишингиз ҳам мумкин.
  • Қулай маълумот дисплейи: Агар сиз галереянгиздаги расм ёки видеони кўраётганда экранни бармоғингиз билан юқорига сурсангиз, расм қачон, қаерда, қайси қурилмада олингалигини ва қаерда турганлигини ва бошқаларни бир қарашда кўришингиз мумкин.
  • Қидирув янада кучлироқ бўлди: энди сиз бир вақтнинг ўзида бир нечта одам ёки нарсаларни қидиришингиз мумкин. Сиз энди ҳатто одамларни исмларини белгиламасдан, фақат юзларини босиш орқали уларни қидиришингиз мумкин.
  • Скриншотларни сақлаш учун жойни танланг: Энди сиз скриншотлар ва скринвидеоларни Созламалардаги "Кенгайтирилган функциялар" бўлимида созлаш орқали ўзингиз хоҳлаган папкага сақлашингиз мумкин.

АР Zone ва AR Emoji

  • AR Emoji камерасида 3 та эможидан фойдаланинг: ниқоб режимида дўстларингиз билан (3 кишигача) қизиқарли суратлар ва видеолар олинг. Эможини босиш орқали дўстларингизнинг юзларини бошқа эможилар билан алмаштиришингиз мумкин.
  • АR Doodles'да тартиб ва таҳрирлаш яхшиланиши: Чўткаларга тезроқ кириш учун энди улар асосий АR Doodle экранида жойлашган. Сиз чизмаларни яратганингиздан сўнг уларнинг ўлчамини ўзгартиришингиз ва кўчиришингиз мумкин. Янги ўчиргич воситаси эса чизмаларингизни бутунлай эмас, балки фақат бир қисмини ўчириш имконини беради.

Виджетлар

  • Янги батарея виджети: Янги батарея виджети ёрдамида сиз Galaxy қурилмаларингизнинг батарея қувватини текшира оласиз. Бунда тўғридан-тўғри бош экрандан смартфонингиз, Galaxy Buds, Galaxy Watch ва бошқа қўллаб-қувватланадиган қурилмаларингиз қанча батарея қуввати қолганини кўришингиз мумкин.
  • Интуитив об-ҳаво виджети: Янги иллюстрация ва жорий об-ҳаво шароити ҳақида қисқача баёнот об-ҳаво маълумотларини – қуёшли, булутли, ёмғир ёки қор ёғаётганини билишни осонлаштиради.

Режимлар ва ҳолатлар

  • Режимга кўра турли фон расмлари: Жорий фаолиятингизга қараб қулф экрани ва бош экранга турли фон расмларини ўрнатинг. Турли режимларни ўрнатиш орқали иш учун алоҳида, спорт учун яна алоҳида ва бошқаларни танланг.
  • Ҳолатлар учун қўшимча шартлар ва ҳаракатлар: Самолёт режимини ёки мобил уланиш нуқтасини ёқсангиз, скриптларни автоматик равишда ишга туширинг. Скриптлар энди баъзи иловаларни очиши, чап/ўнг аудио балансини созлаши ва ҳоказо амалларни бажариши мумкин. Янги амаллар энди Quick Share ва тегиниш сезгирлигини бошқариш ҳамда қўнғироқ рингтонгини ва шрифт услубини ўзгартириш имконини беради.

Уланиш

  • Samsung Notes'да ҳамкорлик: Бир вақтнинг ўзида бир нечта одам таҳрирлаши мумкин бўлган умумий қайд яратинг. Ҳамкасблар билан ҳисобот, ўқув гуруҳи учун эслатма ёзинг ёки дўстингиз билан расм чизинг.
  • Улашилган иловаларга таклиф қилиш осонлашди: Энди сиз мессенжер, электрон почта ва ижтимоий тармоқлар каби иловаларда улашилиши мумкин бўлган ҳаволадан фойдаланиб, одамларни умумий албомлар, қайдлар ва календарларга осонгина таклиф қилишингиз мумкин.
  • Galaxy Book ва смартфон ўртасида бир нечта кенгайтирилган бошқарув: Энди сиз Galaxy Book'ингизнинг сичқонча, клавиатура ёки трекпадидан нафақат Galaxy планшетингиз, балки Galaxy смартфонингизда ҳам фойдаланишингиз мумкин. Сиз энди осонгина матндан нусха кўчиришингиз ва жойлаштиришингиз, ҳамда, тасвирларни бир қурилмадан бошқасига судраб ташлашингиз мумкин, худди улар бир қурилма каби. (1)
  • Wi-Fi орқали ишлайдиган овоз кучайтиргичлар учун медиа чиқиши: Агар Spotify Connect ва ички ўрнатилган Chromecast орқали Wi-Fi орқали ишлайдиган карнайларда мусиқа тинглашни давом эттирмоқчи бўлсангиз, тезкор кириш учун шунчаки асбоблар панелидан медиа чиқишини очинг, мусиқа иловаларини эмас. (2)
  • Компютерда Интернетни кезишда давом этинг: Агар сиз смартфонингизда Интернетга Samsung Internet билан кирсангиз ва фойдалансангиз, кейин эса буни шахсий компютерингизда давом эттирсангиз, смартфонингизда очган веб-сайтларни компютерингизда ҳам топишингиз ва кўришни давом эттиришингиз мумкин. (3)

Samsung DeX

  • DeX'да кўп амалларни бажариш яхшиланган: бўлинган экран режимида энди иккала ойнанинг ўлчамини қайта ўзгартириш учун ажратгични экраннинг ўртасига судрашингиз мумкин. Бундан ташқари, ойна бурчакларидан бирини тезкор сурсангиз, у экраннинг чорак қисмини эгаллайди.

Созламалар

  • Созламалар бўйича таклифлар: Энди созламалар экранининг юқори қисмида синаш учун фойдали функциялар ёки эътиборингизни талаб қиладиган созламалар ҳақида маълумот берадиган тавсиялар кўрсатилади, шунда сиз уларни дарҳол ёқишингиз ёки синаб кўришингиз мумкин.

Samsung Интернет

  • Яхшиланган қидирув: Энди сиз хатчўплардаги жилд номи ёки таблардаги гуруҳ номи бўйича қидирув амалга оширишингиз мумкин. Яхшиланган қидирув логикаси эса бирор нарса нотўғри ёзилган бўлса ҳам, қидираётган нарсангизни топишга имкон беради.

Ўрнатиш устаси

  • Янги Galaxy'ни тезроқ ва осонроқ бошланғич созлаш: Агар сиз Galaxy ёки бошқа Android қурилмасидан янги Galaxy'га ўтаётган бўлсангиз, ҳеч нарса ёзмасдан ўтиш учун эски қурилмангиздаги QR-кодни сканерланг ва Wi-Fi тармоқлари, Samsung ва Google аккаунларини янги қурилмага автоматик равишда ўтказинг. (4)

Об-ҳаво

  • Бир қарашда об-ҳаво ҳақида тўлиқ маълумот: Фойдали об-ҳаво маълумотлари энди об-ҳаво иловасининг асосий экранида кўрсатилади. Энди сиз жиддий об-ҳаво огоҳлантиришлари, кунлик об-ҳаво ҳисоботлари, соатлик ёғингарчилик ва ранг ҳарорати жадвалларини текширишингиз мумкин.

Қўнғироқлар

  • Bixby матнли қўнғироғи: Қўнғироқларга автоматик жавоб бериш ва қўнғироқ мақсадини билиш учун Bixby матнли қўнғироғидан фойдаланинг. Сиз қўнғироқ қилувчининг матнли чатда нима деяётганини кўрасиз ва қўнғироқ қилувчига овоз чиқариб ўқиши учун жавобларни босишингиз ёки ёзишингиз мумкин. Bixby матнли қўнғироқлари фақат инглиз ва корейс тилларида мавжуд.

Изоҳлар:

(1) Multicontroller фақат айрим Galaxy телефонларида, Galaxy Tabs ва Galaxy Book қурилмаларида мавжуд. У One UI 4.1 ёки ундан кейинги версияли планшетларда, One UI 5.1 ёки ундан кейинги версияли телефонларда ва 2021 йил ёки ундан кейин Samsung v1.5 (Intel) ёки Samsung Settings v3.3 (ARM) билан чиқарилган чиқарилган Galaxy Book сериясида ишлайди. функциянинг мавжудлиги қурилма моделига қараб фарқ қилиши мумкин.

(2) Wi-Fi орқали ишлайдиган карнайни улашдан олдин уни созлаш керак. Ички ўрнатилган Chromecast — Google LLC компаниясининг савдо белгисидир.

(3) Бу функция Windows 20H1 ёки ундан кейинги версияда ишловчи компютерни талаб қилади ва телефон алоқаси ва Виндовс уланиши сўнгги версияга янгиланиши керак.

(4) BLE технологияси билан фақат Galaxy S23 ва ундан юқори сериялар учун мавжуд.

ЎҚИНГ: Apple iOS 16.3 талқинини тақдим этди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!