One UI 5.1 янгиланишини тарқатиш бошланди!

One UI 5.1 янгиланишини тарқатиш бошланди!

Samsung компанияси феврал ойининг илк кунида ўзининг Galaxy S23 сериясидаги смартфонларини One UI 5.1 версияси билан чиқарди. Флагманлар билан тақдим қилинганидан сўнг, янги One UI версияси энди бошқа Galaxy'ларга тарқатилмоқда.

Samsung ўзининг аввалги Galaxy смартфонларининг One UI 5.1 билан янгиланиши жадвалини маълум қилганича йўқ, бироқ Европада айрим моделлар учун янги версияни тарқатиш бошланган кўринади: Exynos вариантли Galaxy S22, S21 ва S20 сериясидаги смартфонлар, ҳамда Galaxy Z Fold 4, Flip 4, Fold 3 ва Flip 3 эгалари One UI 5.1 янгиланиши келганлиги ҳақида хабар беришмоқда.


Маълум бўлишича, One UI 5.1 янгиланиши ҳажми Galaxy моделларига қараб 1.4-1.9 ГБ гача фарқ қилади. Galaxy S22 Ultra мисолида ушбу кўрсаткич 1.9 ГБ ни ташкил қилади. Айтиш керакки, янгиланиш феврал ойи хавфсизлик ямоғини ҳам ўз ичига олади.

Гарчи катта янгиланиш бўлмаса ҳам, One UI 5.1 эътиборга лойиқ бир нечта янги функцияларни ўз ичига олади ва улар мана бу ерда танишишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung ва BMW ишқибозлари учун янги смартфон тақдим этилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.