One X9 – HTC`нинг байрам совғаси

One X9 – HTC`нинг байрам совғаси

HTC компанияси ўз содиқ мухлислари учун янги йил совғасини тайёрлади. Одатда, компаниялар йил охирида янги маҳсулот чиқармайди. Борини (қолган-қутганини) чегирма ва турли акциялар йўли билан сотиб тугатишга ҳаракат қилишади.

Weibo тизерининг расмий сайтида ёзилган маълумотларга ишонадиган бўлсак, 24 декабрь куни НТС янги моделини намойиш этади. Миш-мишларга кўра, One X9 смартфони 2,2-ГГц 8 ядроли MediaTek MT6795 процессори, 5,5 дюйм Full HD-экран, 2 ГБ тезкор хотира қурилмаси, 16 ГБ ички хотира, оптик барқарорлаштира оладиган 13-Мп камера ва 3000 мАс қувватга эга батарея билан таъминланган.

Эътиборлиси, One X9 смартфони One A9дан фарқли ўлароқ, Android 5.0.2 Lollipop бошқаруви остида ишлайди(One A9 да Android 6.0 Marshmallow). Гап-сўзларга қараганда, Тайванда макур янги девайс $366 баҳосида савдоларга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!