OnePlus 10 cериясининг рендерлари ҳамда техник жиҳатлари маълум бўлди

OnePlus 10 cериясининг рендерлари ҳамда техник жиҳатлари маълум бўлди

OnePlus компанияси T cериясидаги флагманларни бу йил тақдим этмаслигини расман эълон қилди. Энди бор этибор OnePlus 10 сериясига қаратилади. Сўнгги маълумотларга кўра, OnePlus 10 серияси келаси йилнинг январь ёки февраль ойида тақдим этилади. 

Сўнгги хабарларда OnePlus 10 Pro'нинг рендерлари ҳамда техник жиҳатлари маълум бўлди. Манбанинг такидлашича, компания смартфоннинг дизайн лойиҳасини якунлаган. Қурилманинг орқа панелида ноодатий жойлашган камералар модулини кўришимиз мумкин. 

Шунингдек, Pro модель 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлиб, уни 125 ваттда қувватлаш мумкин. 0% дан 100% гача қувват тўплаш учун смартфон бор йўғи  20 дақиқа вақт сарфлайди. Қурилма қора, оқ, кўк рангларда сотувга чиқади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi камералар ишлаб чиқарувчи машхур компания билан ҳамкорлик қилади 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!