OnePlus 10 Pro жонли суратларда

OnePlus 10 Pro жонли суратларда

Интернетда OnePlus 10 Pro смартфони акс этган сурат тарқалди. Суратдан кўриниб турибдики, смартфон орқа панелида катта камера модули жойлашган бўлиб, ундан учта камера ҳамда LED чироғи ўрин олган. 

Қурилма 3216х1440 пиксел резолюциядаги 6.7 дюймли AMOLED дисплейга эга бўлиб, у 120Hz экан янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, смартфон 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, уни 125 ваттда қувватлаш мумкин. 

Қурилма NFC модули ҳамда IP68 стандартига эга. 

OnePlus 10 Pro камераси 120х зумни қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, смартфон Sony компанияси томонидан ишлаб чиқилган IMX899 сенсори ҳамда f/1 диафрагма линзасига эга. Аввал ҳеч қайси смартфонда бундай диафрагмадаги линза бўлмаган эди. Бу йил ҳам OnePlus камераларни ишлаб чиқишда Hasselblad компанияси билан ҳамкорлик қилган. 

ЎҚИНГ: Чизмалар Xiaomi 12 Ultra қандай дизайнда бўлишини кўрсатиб берди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.