OnePlus 10 Pro'нинг техник жиҳатлари маълум бўлди

OnePlus 10 Pro'нинг техник жиҳатлари маълум бўлди

Бир ҳафта олдин OnePlus 10 Pro смартфонининг рендерлари эълон қилинган эди. Энди эса OnLeaks ва 91Mobiles инсайдерлари смартфоннинг техник жиҳатлари ҳақида маълумотларни ошкор қилди. 

Унга кўра, қурилма 6.7 дюймли QHD+ 120Hz AMOLED дисплейи, Snapdragon 8 Gen 1 (Snapdragon 898) чипи, 8/12ГБ LPDDR5 тезкор хотира ҳамда 128/256ГБ UFS 3.1 доимий хотирага эга бўлади. 

Камера ҳақида маълумот берадиган бўлсак, смартфон 48МП асосий камера, 50МП ультракенг камера, 3.3х зумни қўллаб-қувватловчи 8МП телефото камера ҳамда 32МП селфи камера билан жиҳозланади. 

OnePlus 10 Pro смартфони 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади. Ҳозирча унинг қандай тезликда қувват олиши номаълум. Қурилмада IP68 стандарти мавжуд бўлиб, у смартфонни сув ва чангдан ҳимоя қилади. 

Миш-мишларга кўра, OnePlus 10 серияси Хитойда январь ойининг охирида сотувга чиқади. Халқаро бозорда эса смартфонлар апрель ойидан сотила бошлайди. 

ЎҚИНГ: Galaxy A13 5G'нинг дизайни ва техник жиҳатлари маълум бўлди