OnePlus 11 Pro сифатли рендерларда тарқатилди

OnePlus 11 Pro сифатли рендерларда тарқатилди

Хитойнинг OnePlus смартфон бренди жорий йил бошида ўзининг OnePlus 10 Pro смартфонини тақдим қилган эди. Компания яна OnePlus 10R ва OnePlus 10Т моделларини ҳам чиқарди. 2022-йил учун OnePlus 10 сериясидаги асосий моделлар тақдим қилиб бўлинган экан, компания эндиликда навбатдаги флагман серияси OnePlus 11 учун тайёргарлик кўрмоқда. 

Яқинда OnePlus ўзининг янги авлод флагмани, OnePlus 11 Pro моделини кейинги йилга қолдирмасдан, Qualcomm Snapdragon 8 Gen 2 чипсетини тақдим қилиши билан чиқариши хабар қилинган эди. Бугунга келиб, унинг сифатли рендерлари интернетда тарқатиб юборилди.

Стив Хеммерстоффер (@OnLeaks) ва Smartprix орқали тақдим қилинаётган рендерларга қараганда янги авлод OnePlus смартфони чап томондан чиққанга ўхшайдиган юмалоқ шаклдаги янгича камера оролига эга бўлади. Унинг ичида эса учта камера ва LED чироқ учун тўртта жой мавжуд бўлиб, марказда Hasselblad логотипи ўрнатилган бўлади. Бу компаниянинг Hasselblad бренди остидаги камералар билан чиқарадиган сўнгги флагмани бўлиши мумкин, чунки улар ўртасидаги уч йиллик ҳамкорлик кейинги йили тугайди.

OnePlus 10Т ва OnePlus 10R моделлари "тревога" слайдерига эга эмас эди. Аммо, OnePlus 11 Pro рендерларида унинг қайтишини кўришимиз мумкин. Селфи камерага келадиган бўлсак, у экраннинг чап юқори бурчагида, юмалоқ тешик ичида жойлашган.

Афсуски, қурилмаланинг ички қисмлари ҳақида ҳозирча маълумотлар мавжуд эмас. Юқорида айтилданидек, OnePlus 11 Pro шу йил охирларида, Snapdragon 8 Gen 2 чипсети билан чиқарилиши мумкин. Албатта, у Android 13 ўрнатилган ҳолда келиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 Ultra камераси ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилди