OnePlus 5 камераси iPhone 7 Plus’га қарши: кечир, iPhone!

OnePlus 5 камераси iPhone 7 Plus’га қарши: кечир, iPhone!

Тан олиб айтиш керак, iPhone 7 Plus шу кунга қадар жаҳоннинг энг зўр камерафонларидан бири бўлиб келган. Бежизга эмас, Apple бунинг учун 1000 га яқин фотосурат технологияси мутахассисларини ёллаган. Қўш сенсорли бош камерага эга “ақлли телефон”даги “Портрет” режими, айниқса диққатга сазовор. Афтидан,  iPhone 7 Plus “энг яхши сураткаш” нуфузини бўшатиб беришига тўғри келмоқда.

Ва, бегонага эмас. Сўнгги тақдим қилинган флагманлардан бири OnePlus 5 унга нафақат дизайн, балки функция ва технологияларига кўра ҳам ўхшаш. Хитойлик компания раҳбари янги флагман фотогрфия борасидаги кўникмаларини iPhone 7 Plus’дан олганини расман эълон қилиб, бунинг Apple’га миннатдорчилик билдирган.

iPhone 7 Plus’дан фарқли равишда, OnePlus 5 бош камерасининг пикселлар сиғими юқори: бош камера 16 ва 20 мегапикселли сенсорлар бирикувидан иборат. Бунинг учун илғор Sony IMX398 ҳамда Sony IMX350 телефото, яқинлаштирувчи линза мавжуд датчикларидан фойдаланилган. Бош камера фокусни асосий объектга қўйиб, унинг ортини хиралаштириб олиш функциясига эга.

iPhone 7 Plus смартфонининг бош камераси 2 та 12 МП сиғимли сенсорлардан иборат. Улардан бири — 28 мм, линзаси f/1.8, бошқасининг камера ҳажми 56 мм, оптик линза тури f/2.8 га тенг. Яъни, катта ҳажмли линза ёруғликни яхшироқ ўтказади ва манзарани  деталларга бой равишда суратга олишда имкон яратади. Бу эса портрет жанри учун фотосурат олишда қўл келади.

Қўш камералардан бири кенг бурчакли сурат олса, бошқаси фокусни ўрнатадиган телеобъектив вазифасини бажаради.

Гарчи, iPhone смартфонидан 2 баробар арзон бўлса ҳам, OnePlus 5’нинг асосий камерасининг ички аппарат таъминоти илғор. Бу ўзига хосликлар иккала смартфонда олинган суратларни таққослаб кўрганда ҳам яққол сезилади.

 

Қуйидаги суратларни кўринг ва смартфонларнинг камерасига баҳо беринг.

Эслатма: барча суратлар бир хил табиий шароитда, авто-режимда олинган ва қайта ишланмаган.

iPhone 7 Plus’нинг камерасини Google Pixel ва Samsung Galaxy S8 каби кучли камерафонлар олган суратлар билан таққослаганда, айфоннинг ҳам устун жиҳатлари аниқ-тиниқ намоён бўлган эди.

Бироқ, бу гал OnePlus 5’га қарши камералар “жанги”да майдонга тушган iPhone’нинг ўзига бўлган ишончи пастроқдай. Тўғри, бу билан биз хитойлик янги смартфонни ундан кучли деб айтиш фикридан йироқмиз. Бироқ, шу билан бирга, у айфон билан бемалол рақобат қила олади.

 

OnePlus 5 ва iPhone 7 Plus камераларининг жиҳатлари ва смартфонларнинг нархи

OnePlus 5 iPhone 7 Plus
Кенг бурчакли сурат олувчи объектив сиғими 16 мегапиксел 12 мегапиксел
Телефото объектив сиғими 20 мегапиксел 12 мегапиксел
Кенг бурчакли сурат олувчи объективининг ёруғлик линзаси f/1.7 f/1.8
Телефото объективнинг ёруғлик линзаси f/2.6 f/2.8
Суратни оптик барқарорлаштириш функцияси Йўқ Фото ва видеода (кенг бурчакда суратга олувчи объективда)
Суратни рақамли барқарорлаштириш Видео Видео
Тасвир сиғими 4K ва HD 4K ва HD
Секинлаштирилган режимда HD: ҳар сонияда 120 та кадр; Full HD: ҳар сонияда 60 та кадр. HD: ҳар сонияда 240 та кадр; Full HD: ҳар сонияда 120 та кадр.
Селфи-камера пиксели 16 мегапиксел 7 мегапиксел
Олд камеранинг ёруғликни қамраб олувчи линзаси (апертура) f/2.0 f/2.2
Смартфон нарх-навоси $479 (64 ГБ), $539 (128 Гб) $769 (32 гб), $869 (128гб), $969 (256 гб)

 

Ўқинг: 

OnePlus 5, Mi6, iPhone 7+, Galaxy S8: флагманларга хос 6 жиҳатни таққослаймиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!