OnePlus 5: тақдимот куни, жиҳатлари ва нархи маълум!

OnePlus 5: тақдимот куни, жиҳатлари ва нархи маълум!

OnePlus компанияси OnePlus 5 флагманини тақдим этишга киришиб кетган. Geekbench & GFXBench бенчмаркида смартфоннинг 8 гигабайтли тезкор хотирали версияси рўйхатдан ўтказилган. Бу имтиҳонда ягона ядрода ишлаш бўйича 1955, кўп ядрода ишлаш бўйича флагман 6750 балл олган. Эслатиб ўтамиз, яқиндагина худди шу ресурсда имтиҳон топширган Nokia 9 ягона ядрода ишлашда 2255 баллни, кўп ядрода ишлашда 7770 балнни қўлга киритиб, бу борада етакчилардан бўлган Galaxy S8’ни ортда қолдирган.

OnePlus 5’нинг суратларига кўра, янги хитойлик iPhone 7 Plus дизайнида ишланган ва худди унинг каби бош камераси ҳам қўш модулли.

GFXBench ресурсига кўра, OnePlus 5 смартфони 5.5 дюймли Full HD (1920×1080 пикселли) сиғимли, Optic AMOLED матрицали дисплейга эга бўлади. Унга 2.4 Ггц частота тезлигида ишлайдиган, 8 ядро ва 64 битли Snapdragon 835 процессори, Adreno 540 видеокартаси, 6/8 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Смартфонда бармоқ излари сканери, NFC модули, 3300 мА соат сиғимли аккумулятори мавжуд.

Янги гаджетнинг олд камераси 16 мегапикселли, орқа панелида ҳам 16 мегапикселли қўш сенсорлар ўрнатилган. OnePlus 5 Android 7 операцион тизими бошқарувида ишлайди.

OnePlus 5 компаниянинг аввалги флагмани — OnePlus 3T’дан қимматроқ бўлади. 20 июнда тақдим қилинадиган флагман 21 июндан бошлаб 515-590 АҚШ долларидан сотилади.