OnePlus 5 тезкорликда Samsung Galaxy S8’ни ортда қолдирди

OnePlus 5 тезкорликда Samsung Galaxy S8’ни ортда қолдирди

OnePlus компанияси шу кунларда ўзининг кейинги флагмани бўлмиш OnePlus 5’ни намойиш қилиш режасида юрибди. Яқин-яқингача OnePlus 3T ҳам бенчмаркларда энг самарали ишлайдиган андроид смартфон сифатида пешқадамлардан бири эди. Унинг янги флагмани ҳам самарадор ишлаш тизимига эга бўлиши кутилмоқда. Мобил қурилмаларнинг платформа самарадорлигини баҳолайдиган Geekbench имтиҳонида OnePlus 5’нинг кўп-ядроли ишлаш бўйича Galaxy S8’ни ортда қолдиргани хабар қилинмоқда.

OnePlus 5 бу борада 6687 балл тўплаган, Samsung Galaxy S8+ эса 6375 балл билан кифояланган эди. Шундай бўлса ҳам, Samsung Galaxy S8+ битта ядронинг самарали ишлаши бўйича 1978 балл тўплаб, 1963 балл олган OnePlus 5’ни ортда қолдирган. Бу борада мутлоқ чемпионлик 3473 балл билан Apple iPhone 7 Plus’га насиб қилган.

OnePlus 5 флагмани 5.5 дюймли Full HD дисплей, 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 835 процессори, 6/8 ГБ тезкор ва 64/128/256 ГБ доимий хотира билан таъминланади. Смартфоннинг 3600 мА соат қувват сиғимига эга аккумулятори бўлади. Унинг қувват олиш тезкорлиги аввалги смартфонларга нисбатан 25 фоизга тезлашган.
Маълумотларга кўра, орқа панелда 2 та сенсорли бош камера учун жой ажратилган. У бозорга айни пайтда $439 доллардан сотилаётган OnePlus 3T’дан қимматроқ нархга чиқарилади.