OnePlus 5T: нархи, камерасида олинган илк суратлар

OnePlus 5T: нархи, камерасида олинган илк суратлар

OnePlus 5T тўлиқ экранли дисплейи билан диққатни тортади. У 6 дюймли, оптик AMOLED-дисплейли ва FHD + (1080 x 2160 пикселли) сиғимли, 2.5D Corning Gorilla Glass шишаси билан қопланган, томонлар нисбати 18:9 стандартли экранга эга бўлади. Смартфон Snapdragon 835 процессори, 6 ГБ / 8 ГБ тезкор ва 64 ГБ ҳамда 128 ГБ доимий хотира, шунингдек 5V / 4A Dash Chargе тезкор қувват олиш технологияси билан таъминланган 3,450 мА соат батарея билан таъминланади.


OnePlus 5T нарх-навоси

64 гигабайтли доимий хотирага эга OnePlus 5T учун 549 доллар нарх белгиланиши кутилмоқда. Шунингдек, унинг 8 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотира талқини 649 доллардан сотилади.

Камера

Шу билан бирга, девайснинг қизиқарли жиҳатлари қаторида камерани айтиш мумкин: орқа панелдаги 20 мегапикселли Sony IMX398 сенсорига f / 1.7 стандартидаги ёруғлик тақсимлаш қурилмаси ва 16 мегапикселли Sony IMX350 сенсорига f / 2,6 стандартли ёруғлик тақсимловчи қурилмаси ўрнатилган. Олд панелда эса бошқа бир 16 мегапикселли ва илғор -- f / 1,6 стандартидаги диафрагмали Sony IMX371 модулига гувоҳ бўлиш мумкин.

Қуйида OnePlus 5T смартфонида олинган ва компания асосчиларидан бўлган Карл Пей ҳамда Пит Лау томонидан эълон қилинган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Мазкур суратлар билан бирга, уларнинг ҳар иккаласи суратларга нисбатан «Ёрқин сурат. Камера кучли бўлса керак. Яхши сурат учун кучли камера керак» (Impressive photo. Must be a great camera / Cool photo, must have come from a great camera) деб изоҳ қолдиришган.