OnePlus 5Т йирик ва ромсиз экранли флагман бўлади

OnePlus 5Т йирик ва ромсиз экранли флагман бўлади

2016 йилда OnePlus 3'нинг "меросхўри" бўлмиш OnePlus 3T Хитойнинг энг яхши сотилган флагманлари қаторидан ўрин эгаллади. Рейтингларда ҳам смартфон яхши натижалар қайд этган ва фойдаланувчиларнинг эътирофига сабаб бўлган.  

Жорий йилда тақдим қилинган OnePlus 5 смартфонига нисбатан қизиқиш кўп ўтмасдан юзага келган баъзи носозликлар туфайли бир оз пасайди. Бироқ, флагман ҳануз жаҳоннинг энг кучли Android-флагмани номини ўзида сақлаб турибди. Унинг давомчиси бўлиши кутилаётган OnePlus 5Т унинг муваффақиятини такрорлай олармикан?

Яқинда OnePlus 5Т'нинг тахминий дизайни эълон қилинди. Девайс кўринишидан iPhone 7 Plus флагманига қисман ўхшаб кетади. Шу билан бирга, гаджет дисплейи ромсизлиги билан ўзига хос. OnePlus 5T рендерларига кўра, смартфон ёнлари юпқа ромдан иборат. Суратдаги смартфон фавқулодда нозик дизайнга эга. Экспертларнинг фикрича, флагман ички платформаси OnePlus 5'ники билан бир хил бўлади.

OnePlus 5 имконияти жиҳатдан бугунги энг кучли мобил алоқа воситалари қаторида туради. 5.5 дюймли FHD (1080 × 1920 пикселли) экран 2.5D эффектига эга Gorilla Glass 5 қайрилма ҳимоя шишаси билан қопланган. Экран Optic AMOLED технологиясида ишлайди. Яна бир янгилик — дисплей энди DCI-P3 рангли қамровга эга, яъни рақамли кинотеатрларга хос технология ранг-тасвирни янада ёрқин намойиш этади. Дарвоқе, худди шу технология iPhone 7 ва iPhone 7 Plus’да ҳам татбиқ қилинган.

Гаджет 64 битли ва 8 ядроли, 2.45 Ггц частота тезлигида ишлайдиган, 1 кристалли илғор Snapdragon 835 процессори билан таъминланган. Смартфоннинг график-тасвирларини қайта ишлаш Adreno 540 видеокартаси зиммасига тушади. Ишлаб чиқарувчининг айтишича, OnePlus 5 Android смартфонлар орасида энг тезкор ишлайдиган гаджет.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!