OnePlus 6'да олинган илк суратлар

OnePlus 6'да олинган илк суратлар

16 май куни OnePlus компанияси Лондонда ўзининг OnePlus 6 флагман смартфонини тақдим қилган эди. Ҳозирда энг кучли Андроид процессор бўлмиш Snapdragon 845 чипига ҳамда 8 гигабайтли тезкор хотирага эга бўлгани билан ўзига хос смартфон 6.28 дюймли, 1080x2280 пиксел сиғимли экран матрицаси Super AMOLED экранга эга бўлган.

Камера масаласида эса, бош камера 16 мегапикселли ҳамда 20 мегапикселли сенсорлардан таркиб топган. Бош камера оптик барқарорлаштириш, портрет режими, секундига 60 кадрли 4K видео олиш жиҳатларига эга бўлган. Ўтган йили тақдим қилинган OnePlus 5T моделига нисбатан бу флагман қоронғуда нисбатан ёрқин суратлар олади.

Қуйида мазкур гаджет камерасида олинган илк суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

 

OnePlus 6 "super slow motion", яъни секинлаштирилган видео олиш функциясига ҳам эга бўлган. Олд камера учун 16 мегапикселли сенсор танланган.

OnePlus 6 жорий йилнинг 22 майидан сотувга чиқарилади. OnePlus 6 "Mirror Black" (жилодор қора), "Midnight Black" (тим қора) ҳамда Silk White (жилодор оқ) талқинлардаги рангларда ишлаб чиқарилади. OnePlus 6 моделининг 6 гигабайтли тезкор ҳамда 64 гигабайтли доимий хотира талқини жаҳон бозорида $529 доллардан, юқори талқин (8/128 Гб) эса $579, энг юқори (8/256GB) талқин эса $629 доллардан сотувга чиқарилади.

Техник жиҳатлар:
Экран: 6.28 дюймли, Full HD+ (2280 × 1080 пикселли), 19:9 ўлчамли, AMOLED матрицали экран Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланган;
Процессор: 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 ҳамда Adreno 630 видео картаси;
Хотира: 6 тезкор ва 64 Гб доимий ёки 8 Гб тезкор ва 128GB / 256GB доимий;
Операцион тизим: Android 8.1 Oreo тизимининг ўзлаштирилган OxygenOS 5.1 талқини;
SIM-карта: қўш (nano + nano)
Камера: Қўш сенсорли бош камера - 16 Мп (LED Flash, f/1.7 диафрагма, 1/2.6″ Sony IMX519 сенсори, 1.22μm пиксел ўлчамли) ҳамда 20 мегапикселли (f/1.7 апертура);
Олд камера: 16 мегапикселли;
Бармоқ изи сенсори: бор;
Ўлчамлари: 155.7×75.35×7.75 мм; Вазни: 177 грамм;
Алоқа: 4G VoLTE, WiFi 802.11 ac (2.4GHz + 5GHz), Bluetooth 5, GPS + GLONASS, USB Type-C;
Аккумулятор: 3300 мА соат, Dash Charge тезкор қувват олиш технологияси.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.