OnePlus 6’дан ҳамма ҳайратда: уч ҳафтада миллионта смартфон сотилди

  •   Saroy
  •  2301
  •  16.06.2018 11:34

OnePlus 6’дан ҳамма ҳайратда: уч ҳафтада миллионта смартфон сотилди

Яқинда OnePlus 6 Silk White версияси бир кунда сотилиб кетгани ҳақида ёзилган эди. Энди эса яна бир янги флагман совдага чиққани ҳақида маълум қилинди.

Компаниянинг бош директори Пит Лау Business Insider нашрига тинтервью берар экан, дастлабки 22 кунда компания миллион донадан ортиқ OnePlus 6 сотганини маълум қилди. Агар таққослайдиган бўлсак, OnePlus 5 ва  OnePlus 5T ушбу кўрсаткичга уч ойда эришган эди. Табиийки, бу компания учун кутилмаган муваффақият.

ЎҚИНГ: Фойдаланувчини қаноатлантирган смартфонлар рейтингида Apple'га ўрин тегмади

Хўш, аппаратнинг қандай устунликлари бор эканки, харидорларнинг бу қадар эътиборига сазовор бўлмоқда?

Бир бошдан тўхталамиз: смартфон 6.28-дюймли  қирқмали AMOLED-дисплейи билан таъминланди. Дисплейнинг  тамонлари нисбати 19 га 9 ва формати Full HD+ (2280×1080p). Қурилманинг ишлаши учун   Adreno 630 графикали саккизядроли Snapdragon 845 чипи таъминлайди. Бундан ташқари, OnePlus 6  6/8 ГБ ОЗУ ва  64/128/256 ГБ ПЗУ билан таъминланган, қўш камераси  12 Мп га 20 Мп, батареяси эса,  3300 мАч сиғимига эга. Яна тез қувватлантирадиган  Dash Charge зарядкаси ҳам бор. Қурилма, сувдан ҳимояланган ва  Android 8.1 Oreo тизимига эга. Ҳозир смартфонга Android P Developer Preview ўрнатса ҳам бўлади.  Қурилманинг нархи 529 доллардан бошланади, дейиляпти хабарда.

ЎҚИНГ: OnePlus 5 ва 5T янгиланган прошивкали бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.