OnePlus 6: iPhone X’га ўхшайди, лекин жуда арзон сотилмоқда

  •   Saroy
  •  2297
  •  04.07.2018 18:45

OnePlus 6:  iPhone X’га ўхшайди, лекин жуда арзон сотилмоқда

Apple ўзининг iPhone X’и билан смартфонлар бозорида янгича трендни бошлаб берди. Энди,  қарийб ҳамманинг экранида «қоши», вертикаль жойлашган қўш камераси ва шишали қопқоғи бор.  OnePlus компанияси улардан озгина бўлса ҳам фарқланишга ҳаракат қилди, унинг янги флагмани фақат олдидан қараганда юбилей iPhone’га ўхшайди, орқадан эса озроқ Samsung’ни эслатади.

ЎҚИНГ:OnePlus 7 5G-смартфонларининг бири бўлади

OnePlus 6 6,28 дюмли ва Full HD+ форматли  AMOLED-экрани билан таъминланди. Орқасида бармоқ излари сканери бор, бироқ унинг ўрнида олд камера орқали юзни сканерлаш функциясидан ҳам фойдаланса бўлади. Қурилмага яна 16+20 Мп форматидаги қўш камера ўрнатилган, суратга олишни қўллаб-қувватловчи секинлаштирадиган видео ҳам бор, у сониясига 480 та кадр олади

ЎҚИНГ:OnePlus ваъда берди: кутамиз

OnePlus 6 ‘нинг ичи ҳақиқатан ҳам флагманчасига бўлади. Бу қиммат Snapdragon 845 процессори ва  6 ёки 8 Гигабайтли тезкор хотира. Қолаверса, microSD картаси ўрнатилмаган, шу боис, у 64, 128 ёки 256 ГБ ички хотирага эга.

Смартфон тақдимот бўлаётган чоғда нархи 529 доллар бўлиши маълум бўлганди. Бу старт пайтида эди, албатта. Ҳозир яна ҳам арзон сотилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!