OnePlus 6 смартфонида муаммо: экран чироғи милтиллаб ёниб қолмоқда

  •   Saroy
  •  1139
  •  31.07.2018 11:08

OnePlus 6 смартфонида муаммо:  экран чироғи милтиллаб ёниб қолмоқда

Муаммо охирги прошивкада пайдо бўлган ва у дастурий характерга эга. Демак, OnePlus дастурчилари  уни тезда тузатса бўлади.

Reddit фойдаланувчилари таъкидлашича ҳамда компаниянинг расмий форумида қайд этилишича, қуёшли кунларда OnePlus 6  явтоёрқинлик қўшилган пайтда одамнинг асабига тегадиган даражада милт-милт ёниб ўча бошлайди. Чироқнинг ўчиб ёниши ҳар доим 95 фоиз ва 100 фоиз оралиғида смартфон сал қимирлаб кетса бошланиб кетади, аввал бунақаси кузатилмаганди. Бунга сабаб ёритиш датчигининг ҳаддан ортиқ сезгирлиги бўлиши мумкин, дейилмоқда.

ЎҚИНГ:Шишали OnePlus 6 флагмани дарз кета бошлади

Экран OxygenOS 5.1.8 гача янгилангандан кейин ўзини ғалати тута бошлади. Яқинда чиққан  OxygenOS 5.1.9 прошивкаси камера ва  Wi-Fi ишини анча яхшилади, лекин автоёрқинлик билан боғлиқ муаммони бартараф эта олмади.

OnePlus ушбу хато ҳақида хабардор қилинган ва компания баъзи форумчан лог сўралган. Ҳозирча эса патч чиққани йўқ, фойдаланувчилар эса экран ёрқинлигини вақтинчалик  қўлда тўғрилаш мумкин.

ЎҚИНГ:6 ой ўтди: Йилнинг энг яхши смартфонларини аниқлаймиз

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!