OnePlus 6T: флагман бармоқ излари сканери билан таъминланади

  •   Saroy
  •  626
  •  11.09.2018 12:08

OnePlus 6T: флагман бармоқ излари сканери билан таъминланади

Хитойнинг OnePlus компанияси йилига иккита флагман чиқариш анъанасини давом эттирмоқда. Шу йил май ойида OnePlus 6 тақдим этилган эди, шу сабабли яқин орада навбатдаги 6T модели анонси уюштирилиши кутилмоқда. CNET ресурсининг хабар қилишича, тақдимот 17 октябрда бўлиб ўтиши керак.

OnePlus вакилларининг тасдиқлашича,  OnePlus 6T моделининг энг муҳим “янгилиги”, бу дисплейнинг пастки қисмига ўрнатилган бармоқ излари сканери бўлади. Бу албатта, мантиқий қадамдир, чунки  OnePlus  BBK концернига қарайди, Ушбу концернга Vivo билан Oppo компаниялари ҳам қарайди. Уларнинг бундай сканерга эга бўлгани самартфонлари аллақачон мавжуд.

ЎҚИНГ:ТОП-10: Дунёдаги энг тезкор Android-смартфонлар (AnTuTu талқини, 2018 йил, сентябрь)

Гап-сўзларга қараганда, янги OnePlus смартфони Oppo R17 Pro’га ўхшайди. Экранида катта соябон бўлмайди, унинг ўрнини сув томчисидек тирқиш эгаллайди. Янги технология туфайли бармоқ излари сканерини OnePlus 6T’нинг ички конструкциясига жойлаштиришга тўғри келди, шу сабабли у аввалгисига қараганда озгина қалинроқ бўлади.

Смартфон 6,4-дюймли Full HD+ форматли  AMOLED-дисплейи билан жиҳозланган. Шунингдек, қурилма 6/8 ГБ ОЗУ бўлган Snapdragon 845 процессори ва учталик камера билан ҳам таъминланади. Аппаратнинг қолган жиҳатлари ҳали ошкор этилгани йўқ. Аммо,  нархи ҳақида маълумот бор — тахминан 550 доллар атрофида. Янги флагманлар учун нархни ошириб бориш анъанаси давом эттирилмоқда.

ЎҚИНГ:OnePlus 6T: флагманнинг дизайни ва тавсифи ошкор бўлди

 

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!