OnePlus 6T: ишлаш қобилияти тестдан ўтказилди ва барчаси аён бўлди

  •   Saroy
  •  913
  •  24.10.2018 17:23

OnePlus 6T: ишлаш қобилияти тестдан ўтказилди ва барчаси аён бўлди

Янги қурилма 29 октябрда Нью-Йоркда намойиш қилиниши керак эди, лекин Apple iPad Pro анонси билан туқнаш келмаслиги учун тадбир бир кунга сурилди.   Смартфоннинг экранида бармоқ излари сканери ўрнатилиши бизга маълум эди ва дисплейнинг тепа қисмида тирқиш борлигидан ҳам ҳабардор эдик. Буларнинг барчасини қурилманинг тасвири тармоқларга тарқалганда кўрган эдик.

Аммо OnePlus 6T смартфонининг батафсил тавсифи тармоқда энди пайдо бўлди. Германияда тарқалган хабарларга қараганда, қурилманинг 128-гигабайтли варианти  8 ГБ ОЗУ бўлади. Қолаверса, унга 6,4-дюймли AMOLED-дисплей ўрнатилган. Дисплейнинг формати 2340 га1080 ва батареяси 3700 мАч сиғимига эга. Оддий  OnePlus 6 сиғими 3300 мАч батарея билан таъминланади. Ушбу маълумотлар дастлаб етказиб берувчидан олинган эди, кейинчалик  Geekbench тестида ҳам ўз тасдиғини топди.

ЎҚИНГ: Apple сабабли OnePlus 6T режалаштирилганидан олдинроқ тақдим этилади

Шунингдек, Qualcomm Snapdragon 845 чипи,  USB-C порти, иккита SIM-карта билан ишлаш қобилияти, 16 + 20 Мп бўлган қўш асосий камера ва 16-мегапикселли олд камера, буларнинг барчаси мазкур аппаратнинг имкониятлари ҳақида атрофлича маълумот беради. Ушбу версиядаги аппарат  665 долларга баҳоланган.

ЎҚИНГ: OnePlus 6T нархлари эълон қилинди: у компаниянинг энг қиммат смартфони бўлади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!