OnePlus 6T нархлари эълон қилинди: у компаниянинг энг қиммат смартфони бўлади!

  •   DiMaX
  •  2120
  •  17.10.2018 16:58

OnePlus 6T нархлари эълон қилинди: у компаниянинг энг қиммат смартфони бўлади!

Ҳар йили фақат иккита моделда смартфон тақдим этиб келаётган OnePlus компаниясининг навбатдаги флагмани намойиш санаси маълум. Бугун унинг турли ҳажмли хотирага эга талқинлари ва уларнинг нархлари ҳақида маълумот тарқалди.

ЎҚИНГ: РАСМАН: OnePlus «флагманлар кушандаси»нинг тақдимот санаси ва жойини айтди

Хулласи калом, OnePlus 6T смартфонининг 6 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик ички хотирага эга бўлган бошланғич талқини 37 999 рупий, яъни 518 АҚШ долларига баҳоланган. Бу – Ҳиндистон учун белгиланган нарх, қолган мамлакатлар бозорларига эса у бундан қимматроқ ҳолда чиқарилади. Қолган икки вариантининг тезкор хотираси бир хилда – 8, доимий хотираси эса 128 ва 256 гигабайтлик бўлиб, уларга тегишлича 40 999 рупий (557 доллар) ва 44 999 рупий (611 доллар) нарх белгиланган.

Тўғри, компания тегишли конфигурацияларга эга энг арзон флагманларни тақдим этиб келади, лекин буниси энди OnePlus 6 моделидан барибир қиммат. Афтидан, бу смартфонсоз ҳамёнбоп флагманлар тақдим этувчилар сафидан чиқиб, ўз маҳсулотларига энди юқори нархлар қўйишга ўтмоқчи.

Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса турли смартфонларни қулай нархларда, бир йиллик кафолати билан онлайн усулда харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Android 9 Pie тизимли «флагманлар кушандаси» – OnePlus 6T бенчмаркда имтиҳон топширди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!