OnePlus 6T смартфони тақдимотидан бир ой аввал сотувга чиқди

  •   DiMaX
  •  903
  •  12.09.2018 16:28

OnePlus 6T смартфони тақдимотидан бир ой аввал сотувга чиқди

Кейинги пайтларда ҳали расман намойиш этилмаган смартфонларнинг савдога чиқарилишига кўникиб ҳам қолдик. OnePlus компаниясининг навбатдаги флагманида ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда.

ЎҚИНГ: OnePlus 6T: флагман бармоқ излари сканери билан таъминланади

Giztop интернет-дўкони OnePlus 6T смартфони учун олдиндан буюртма қабул қила бошлади. Харид саҳифасида қурилманинг сурати, нархи ва техник хусусиятлари ҳам кўрсатилган.

OnePlus 6T тақдимоти 17 октябрга режалаштирилган, унинг нархи эса 500-600 АҚШ доллари атрофида бўлиши кутилмоқда. Giztop дўкони эса унинг 8/128 гигабайтлик тезкор ва доимий хотирага эга талқини учун 699 доллар сўрамоқда.

ЎҚИНГ: Тақдим этилмаган Redmi Note 6 ва Redmi 6 Plus смартфонларини аллақачон «қисмлаб териб» сотишяпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!