OnePlus 6T: уч камерали ва сув томчисидек тирқиши бор

  •   Saroy
  •  949
  •  07.09.2018 11:45

OnePlus 6T: уч камерали ва сув томчисидек тирқиши бор

Яқинда Weibo ижтимоий тармоғида OnePlus 6T, деб тахмин қилинган  флагман қурилманинг рендери ҳамда орқаси ва олд тарафи дизайни кўрсатилганди. Мана энди қурилманинг имкониятлари билан боғлиқ асосий янгиликлар ҳам айтилмоқда. Масалан,  учталик камера, сув томчиси қирқмаси ва экрандаги бармоқ излари сканери қурилманинг муҳим жиҳатлари дейилмоқда. Дарвоқе, камера  (учтанинг энг пастдагиси) ўзгарувчан диафрагма f / 1.5 ва f / 2.4 билан автоматик режимда ишлаши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

ЎҚИНГ:5G-пойга: OnePlus 7 тақдимот санаси расман айтилди

Расмда тўғрисини айтганда, қурилма Oppo R17 Pro’нига ўхшайди дейиш мумкин, демак у кўп томонлари билан ҳақиқатан ҳам шундай бўлиб чиқади, ҳали. Яқинда ушбу икки қурилма таққослаб қўрилган эди.

Гап-сўзларга қараганда, OnePlus 6T 6,4 дюймли AMOLED-дисплейи билан таъминланади. Дисплей Gorilla Glass 6 билан олд панелнинг 84 фоизини эгаллайди. Янги қурилма Snapdragon 845 чипи билан ишлайди. Бундан ташқари, гаджет икки бўлмали аккумуляторга ҳам эга бўлиши мумкин. Унинг сиғими   2 x 1850 мАч бўлиб, 50 Вт билан  10 дақиқада 40 фоизга қувватлана олади.

ЎҚИНГ:Миш-мишлар: OnePlus 6T кузда сотувга чиқади, нархи ҳам маълум