OnePlus 7 5G-смартфонларининг бири бўлади

  •   Saroy
  •  687
  •  29.06.2018 15:27

OnePlus 7 5G-смартфонларининг бири бўлади

OnePlus яқинда дунёнинг бир нечта бозорига OnePlus 6 смартфонини чиқарган эди. Таъкидлаш жоизки, гаджет танқидчилар ва аудитория томонидан яхши қарши олинди.  Шу йилнинг бошида компания OnePlus 6T («оралиқ фагмани») смартфони қачонки, компания зарур янги технологияга эга бўлсагина ишлаб чиқарилишини маълум қилганди. Бироқ, энди  компаниянинг барча  саъй-ҳаракати фақат  OnePlus 7 смартфонига қаратилмоқда, чамаси. У энг биринчи 5G-смартфонларнинг бирига айланади.

ЎҚИНГ: Экспертлар энг фойдали смартфонни аниқлашди

Ҳозирда Хитойда бўлиб ўтаётган World World Congress Shanghai (MWCS) 2018 кўргазмасида OnePlus бош директори Пит Лау компания янаги йил 5G-смартфонини чиқараётганини маълум қилди. У  OnePlus 7 смартфони бўлиши кутилмоқда. Флагманнинг бошқа имкониятлари ҳақида маълум қилинмаган. Ушбу хабар тўлқинида ҳозирги авлод гаджетлари тобора арзонлашиб бормоқда.

Бунга сабаб: OnePlus 7 энг биринчи 5G-смартфони бўлиши эҳтимолидир. Бу қурилма Qualcomm билан ҳамкорлик натижаси бўлади. Бундан ташқари, OnePlus смартфонлари  OPPO ва Vivo қурилмаларининг илғор функцияларини кўп бор ўзлаштириб олиши билан ҳам машҳурдир.

ЎҚИНГ: OnePlus 6’дан ҳамма ҳайратда: уч ҳафтада миллионта смартфон сотилди

Катта эҳтимол билан айтиш мумкинки,  OnePlus 7 қирқмасиз, бармоқ излари сканери ҳамда силжийдиган камерага эга бўлган ромсиз экран билан таъминланади.

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!