OnePlus 7 янги ва «жонли» расмларда: 5G модулли, ромсиз экранли слайдер!

  •   DiMaX
  •  1006
  •  14.01.2019 12:47

OnePlus 7 янги ва «жонли» расмларда: 5G модулли, ромсиз экранли слайдер!

«Флагманлар кушандалари»ни тайёрловчи OnePlus компаниясининг навбатдаги модели жуда бошқача бўлиши кутилмоқда. Биз аввалроқ унинг «жонли» суратларини эълон қилгандик.

ЎҚИНГ: «Тўрткўз» OnePlus 7: сирли 5G-смартфоннинг илк «жонли» расми ва техник хусусиятлари!

Хитой сайтларида OnePlus 7 моделининг янги «жонли» расми ҳам тарқалди – унда «кемтик» ва «тирқиш»дан холи, мутлақо ромсиз экранга кўзимиз тушади:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, OnePlus 7 корпусининг юқори қисмида сўзлашув динамиги жойлашган.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: 549 долларлик OnePlus 6T тезкорроқми ёки 749 долларлик iPhone XR?

Шунингдек, машҳур инсайдер Ben Geskin ушбу флагманнинг слайдер форм-факторига эга эканини айтмоқда. У эълон қилган рендер суратларда OnePlus 7 моделининг эҳтимолий дизайнини кўриш мумкин:

Аввалроқ тарқалган хабарларга қараганда, OnePlus 7 энг кучли – Snapdragon 855 процессорига, 10 гигабайтлик тезкор ва 512 гигабайтлик доимий хотирага эга. Шунингдек, унинг симсиз қувватлаш технологиясига эга бўлиши, OnePlus 7 модификацияларидан бири 5G тармоғини қўллаб-қувватлаши ҳам айтилган.

ЎҚИНГ: 4G ва 5G’ни амалда ўзаро таққослаб кўришди: кутилмаган натижа!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!