OnePlus 7T ва 7T Pro'ларнинг барча тафсилотлари ошкор қилинди

OnePlus 7T ва 7T Pro'ларнинг барча тафсилотлари ошкор қилинди

Ўтган ой OnLeaks номли ликстер OnePlus 7T ва 7T Pro смартфонларининг рендер тасвирларини ошкор қилиб, қурилма дизайни ҳақида тушунча ҳосил қилишимизга имкон берганди. Энди эса, айни ликстер ҳар икки девайснинг батафсил техник жиҳатларини маълум қилди; тахминларга ўрин қолмади.OnePlus 7T ва 7T Pro'ларга Snapdragon 855+ ўрнатилиган бўлиб, 8ГБ оператив хотирага эга бўлади. Ҳар икки смартфон Android 10 асосидаги OxygenOS'да ишлайди, олд камераси 16 мегапикселли бўлади. Улар бир-биридан дисплей, аккумулятор ва камера борасида фарқ қилади. Қуйидаги жадвалдан барча тафовутларни кўриб олишингиз мумкин.

Модель OnePlus 7T OnePlus 7T Pro
SoC Snapdragon 855+ Snapdragon 855+
RAM 8ГБ 8ГБ
CPU Adreno 640 Adreno 640
Операцион тизим Android 10 асосидаги OxygenOS Android 10 асосидаги OxygenOS
Дисплей 6.55" FHD+ (2400х1080px) суюқ AMOLED, 402 пиксел/дюйм пиксел зичлиги, 90Hz янгиланиш частотаси ва HDR10+ 6.65" QHD+ (3100х1440 px) суюқ AMOLED 516 пиксел/дюйм пиксел зичлиги, 90Hz янгиланиш частотаси ва HDR10+
Орқа камера 48МП (f/1.6, EIS, OIS) + 12МП телефото (f/2.2, 2х зум), 16МП ўта кенг бурчакли (f/2.2, 120° кўриш майдони) 48МП (f/1.6, EIS, OIS) + 8МП телефото (f/2.4, 3х зум), 16МП ўта кенг бурчакли (f/2.2, 120° кўриш майдони)
Олд камера Электрон тасвир стабилизациясига эга 16МП (f/2.0) Электрон тасвир стабилизациясига эга 16МП (f/2.0)
Ички хотира 128ГБ, 256ГБ 128ГБ, 256ГБ
Аккумулятор сиғими 3,800 мА/соат; Warp Charge 30T мавжуд сиғими 3,800 мА/соат; Warp Charge 30T мавжуд
Бошқа экраности бармоқ изи сканери, Мacro режими, янги Тунги мазара режими, 720p резолюцияда 960 кадр/секундли slow-motion видео ёзуви экраности бармоқ изи сканери, Мacro режими, янги Тунги мазара режими, 720p резолюцияда 960 кадр/секундли slow-motion видео ёзуви

Миш-мишларга кўра, OnePlus 7T ва 7T Pro'лар 26 сентябрда OnePlus TV билан бирга расман тақдим қилинади, бироқ OnLeaks'нинг таъкидлашича, тақдимот 10 октябрда ўтказилиб, сотув 15 октябрдан бошланади.

ЎҚИНГ: OnePlus TV тақдимот куни, хусусиятлари ва нархи маълум бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!