OnePlus 7T'нинг рендер тасвири очиқланди

OnePlus 7T'нинг рендер тасвири очиқланди

Бир неча кун илгари OnePlus'нинг айлана камера модулли қандайдир қурилмаси эскиз чизмалари пайдо бўлганди. Ҳозир маълум бўлишича, бу OnePlus 7T смартфони экан. Бу ҳақда смартфоннинг компьютерда ишланган рендерларини очиқлаган таниқли ликер OnLeaks хабар бермоқда. У тақдим қилган тасвир смартфон дизайни ҳақида ҳозиргача энг кўп маълумот берган манба бўлиб турибди.

Тирқиш камера, ингичка четки ҳошиялар ва селфи камера юқорисида жойлашган карнай Билан OnePlus 7T'нинг олд томони OnePlus 7'никига жуда ҳам ўхшаш. Бироқ икки смартфон ўртасидаги бор ўзгариш орқа панелда намоён бўлади.

OnePlus 7'да вертикал равишда марказга ўрнатилган қўшкамера модули бўлса, 7T горизонталига қаторланган учта датчик ва улардан қуйида жойлашган чироққа эга айлана "орол" модулига эга.

Кейинги фарқ смартфоннинг остки қисмида кўринади. OnePlus 7'да USB-C портнинг бир томонида карнай, иккинчи томонида эса асосий микрофон жойлашган бўлса, 7T'да юқоридагиларнинг фақат биттаси остки қисмда жойлашган; иккинчисининг ўрнини SIM карта уяси эгаллаган. Дизайннинг бошқа жиҳатларида фарқ мавжуд бўлмасдан, 7T'нинг OnePlus 7'ники билан айнан бир хил томонлари ҳам бор.

Техник жиҳатларига тўхталиб ўтсак, OnePlus 7T Snapdragon 855+ да ишлаши ва 8 ГБ гача бўлган оператив хотирали бўлиши кутилмоқда.

Камералар ҳақида эса айтиш мумкинки, селфи камерада ўқзгариш қилинмайди. Асосий камерасига эса ёки телефото, ёки ўта кенг бурчакли объективдан биттаси, ёки ҳар иккиси ҳам қўшилиши эҳтимоли бор. OnePlus 7'да бу сенсорларнинг иккаласи ҳам мавжуд эмас. Шунинг учун бу ажойиб янгилик бўлади.

OnePlus 7T ва OnePlus 7T Pro'лар кейинги ой OnePlus TV билан тенг тақдим қилиниши мумкин. OnLeaks'нинг айтишича, компания смартфоннинг OnePlus 7T McLaren "Senna" талқинини ҳам яратади.

Бу маҳсулотлар ҳақида қўшимча маълумотлар тез орада пайдо бўлади.

ЎҚИНГ: Redmi, Huawei, OnePlus ва Vivo смартфонлари учун экраности бармоқ изи сканери ишлаб чиқараётган компания

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!