OnePlus 8 Pro ҳақида миш-мишлар ёмғири ёға бошлади

OnePlus 8 Pro ҳақида миш-мишлар ёмғири ёға бошлади

Қуйироқда келтирилган рендерлардан кўриниб турибди-ки, OnePlus 8 Pro OnePlus 7 Pro ва 7Т Pro'даги тирқишсиз экранга эмас, балки тирқишли дисплейга эга бўлади.

OnePlus 8

 

OnePlus 8 Pro

Бир қарашда 8 Pro 8'нинг ўзидан унчалик ҳам фарқ қилмайди, лекин яқинроқдан қарасангиз, қўшимча 3D ToF датчик ва кўмакчи камера датчиклари, ҳамда каттароқ карнайни кўришингиз мумкин. Шунингдек, OnePlus 8 Pro'нинг юқори панели OnePlus 8'никидан қалинроқ.

OnePlus 8 Pro'да тугмалар жойлашуви, USB-C ва SIM карта учун уя OnePlus 8 билан бир хил, аммо смартфон OnePlus 8'дан 0.8 ммга қалинроқ. Фақат бу эмас, Pro вариантга 6.65“, яъни 0.15 га кенгроқ экран ўрнатилган бўлади.

Ҳар иккала смартфон экранларининг янгиланиш частотаси бир хил — 90 Hz. Бу ҳайратланарли эмас, чунки бир ой олдин, компания келажакдаги барча смартфонлари 90 Hz ли дисплейга эга бўлишини эълон қилган эди.

OnePlus шу йилнинг май ойида 7 ва 7 Pro'ни сотувга чиқарган эди ва 8 серияси ҳам келгуси йил худди шу вақтда тақдим этиши керак. Ҳозирча OnePlus'нинг 2020 йилги смартфонлари ҳақида маълумотлар унчалик ҳам кўп эмас, аммо кейинги бир неча ойда қурилмалар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўламиз, деб умид қиламиз. 

Ҳусан Қодиров тайёрлади.

ЎҚИНГ: OnePlus 7T қадоқдан Android 10'да ишлайди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!