OnePlus 8 Pro тезкорми ёки бир ярим баравар қиммат Galaxy S20 Ultra? «Жонли» тестда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1408
  •  29.05.2020 09:38

OnePlus 8 Pro тезкорми ёки бир ярим баравар қиммат Galaxy S20 Ultra? «Жонли» тестда кўрамиз!

«Асло қотмас» шиорига мос смартфонлари билан танилган хитойлик компания апрелда OnePlus 8 ҳамда OnePlus 8 Pro моделларини намойиш қилган. Улар ўзаро жиддий фарқ қилишидан ташқари, кўплаб нашрлар булардан иккинчисини 2020 йилнинг энг зўр флагманларидан бири, дейишмоқда.

ЎҚИНГ: OnePlus 8 Pro'нинг ичини очиб кўришди (+видео)

АҚШ бозорига OnePlus 8 Pro модели хотира конфигурациясига қараб 900 ва 1000 долларлик нархларда тақдим этилган. Бу – компаниянинг аввалги йиллардаги флагманларига етарлича нисбатан қиммат, аммо у бошқа смартфонсозларнинг янада қиммат моделларидан қолишмайди-да!

Роботлаштирилган манипуляторлар ёрдамида қиёсий тестлар ўтказиб келаётган PhoneBuff канали OnePlus 8 Pro тезкорлигини йилнинг энг шов-шувли ва қиммат смартфонлардан бири – Samsung Galaxy S20 Ultra’ники билан таққослаб кўрди. Имтиҳонда унинг Snapdragon 865 процессорига эга варианти қатнашган.

Кўриб турганингиздек, иловаларнинг ишга туширилиш тезлиги бўйича синовда умумий ҳисобда Samsung флагмани ғолиб бўлган, аммо уларнинг кўрсаткичлари ўзаро жуда яқин. Ҳатто бошида OnePlus 8 Pro рақибидан устун келиб ҳам турган, аммо жанубий кореяликлар вакили видеони қайта ишловчи Lapse иловасида ундан ўзиб кетган.

Samsung Galaxy S20 Ultra’нинг нархи OnePlus 8 Pro’никидан бир ярим баравар қимматлигини ҳисобга олсак, хитойликлар флагмани кўрсатган натижа барибир яхши.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 Ultra таннархи ҳисобланди – Samsung уни неча баравар қимматга сотяпти?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.