OnePlus 8T намойиш этилди: расмий видеоси, нарх ва хусусиятлари

  •   DiMaX
  •  868
  •  15.10.2020 09:45

OnePlus 8T намойиш этилди: расмий видеоси, нарх ва хусусиятлари

«Асло қотмас» смартфонлар тайёрловчи хитойлик компания OnePlus 8T русумли смартфонини тайёрлаётгани ҳақида ёзган эдик. Кеча – 14 октябрь куни ушбу қурилма расман тақдим қилинди.

ЎҚИНГ: OnePlus атиги 200 долларга нақ 6000 mAh батареяли смартфон тайёрлади!

OnePlus 8T флагмани якка кристалли Qualcomm Snapdragon 865 процессори базасида тайёрланган бўлиб, 5G стандартини қўллаб-қувватлайди. Смартфонда 12 гигабайтгача ҳажмдаги тезкор, 256 гигабайтгача ҳажмдаги (UFS 3.1 тоифали) доимий хотира чиплари қўлланган.

Бу гаджет мобил геймерларга жуда қўл келади: айрим OnePlus смартфонлари каби, унда 90 герцлик частотада Fortnite ўйнаш мумкин. Қизиб кетишидан хавотир олмасангиз ҳам бўлади – OnePlus 8T моделига ўрнатилган янги буғлатиш камераси майдони олдинги смартфонникидан нақ 285 фоизга катта. Корпусининг ўлчамлари 160,7х74,1х84 миллиметрга, вазни эса 188 граммга тенг.

Компания бу девайсини AMOLED матрицали, ўлчами диагоналига 6,55 дюймлик ва аниқлиги Full HD+ форматли дисплей билан жиҳозлаган. Унда кадр янгиланиш частотаси 120 герцлик бўлса, сенсор қатламининг янгиланиши 240 герцлик. Текис (четлари қайрилмаган) экранга дактилоскоп интеграция қилинган, у HDR10 технологиясини ҳам қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (41-ҳафта)

OnePlus 8T дисплейининг юқори чап бурчагидаги тирқишга 16 мегапикселлик олд камера жойланган. Унинг бош камераси эса тўрт модулли бўлиб, 48 мегапикселлик сосий сенсори кенг бурчакли объектив билан тақдим этилган. Иккинчи датчиги 16 мегапикселлик аниқликда ва 123 даражадаги ўта кенг бурчакли оптикага эга. Мкротасвирлар олишга мўлжалланган учинчи модул 5 мегапикселлик, саҳна чуқурлиги сенсори эса 2 мегапикселлик аниқликка эга. Квадрокамера тасвирни оптик барқарорлаштириш тизими билан таъминланган.

Флагманнинг аккумулятори 4500 мА/соатлик ток сиғимига эга (аслида, унда ҳар бири 2250 мА/соатлик бўлган иккита батарея қўлланган). Ҳаттоки экранда кадр янгиланиш частотаси юқори бўлса ҳам унинг қуввати бир кунга етади.

Бу смартфон Warp Charge 65 тезкор қувватлаш технологиясига эга ва айни шундай зарядлагич қадоқ жамланмасига киритилган. Бу зарядчикни бошқа гаджетлар, масалан – ноутбукни қувватлаш учун ҳам ишлатса бўлади.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг зўр ўнта смартфон («Роскачество» рейтинги, 2020 йил сентябрь)

OnePlus 8T дастурий платформаси – энг янги Android 11 операцион тизим талқини асосида тйёрланган OxygenOS 11 график қобиғидир. Унинг учун тайёрланган расмий роликни қуйида томоша қиламиз:

OnePlus 8T флагмани Европада 20 октябрдан сотила бошлайди, компания унинг учун аллақачон олдиндан буюртма олмоқда. Унинг тезкор/ички хотираси 8/128 гигабайтлик версияси 600 евро туради, 12/256 гигабайтлиги учун эса 700 евро сўрашмоқда.

ЎҚИНГ: Бу компания энг кучли флагманлар рейтингини остин-устун қилиб юборди! (AnTuTu, 2020 йил сентябрь)