OnePlus 9 Pro камераси Galaxy S21 Ultra’никига қарши: «жонли» тест видеоси!

  •   DiMaX
  •  1034
  •  29.03.2021 07:31

OnePlus 9 Pro камераси Galaxy S21 Ultra’никига қарши: «жонли» тест видеоси!

«Асло қотмас» смартфонлар ижодкори 23 март куни OnePlus 9 туркумидаги флагманларини намойиш этган. Ушбу линейка 2021 йилнинг энг кутилаётган 10 смартфони рўйхатига ҳам кирган эди.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг қудратли Android-флагманлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2021 йил февраль)

OnePlus ушбу телефонларининг тақдимотида OnePlus 9 Pro камерасини алоҳида таъкидлаб, уни ишлаб чиқишга жуда кўп вақт ва маблағ сарфлаганини айтган. Хўш, «флагманлар кушандаси» бу харажатларни оқлай олдими?

PhoneArena мутахассислари шу масалага аниқлик киритиш мақсадида унинг камера имкониятларини Samsung’нинг энг сўнгги ва энг қудратли флагмани – Galaxy S21 Ultra билан солиштириб кўришди. Тест натижаларини улар видео тарзида эълон қилишди:

Samsung флагманида телекамера рақибидан анча кучли эканлиги ойдинлашди, ҳаттоки OnePlus 9 Pro’даги мақталган уч карралик зум орқали суратга олганда ҳам. Шунингдек, олд камера орқали видео съёмкасида ҳам динамик диапазонда улкан фарқни кўриш мумкин – хитойликлар вакили анча орқада.

Оддий шароитларда ва яхши ёритилган муҳитда олинган суратлар сифатлари жуда яқин, фарқ асосан оқ тус мувозанатида ва рангларнинг тўйинганлик даражасида кўзга ташланади.

Бироқ ёруғлик етарли бўлмаган шароитларда туширилган расмлар сифатларига келсак, Galaxy S21 Ultra катта фарқ билан олдинга ўтиб кетади. OnePlus 9 Pro эса бош камераси ёрдамида видео ёзиб олишда устунлик кўрсатган. Бундан ташқари, хитойлик флагманнинг ўта кенг бурчакли камераси тунда олган суратлар рақибиникидан яхшироқ.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 Ultra янги рейтингда атиги 17-ўрин билан Samsung обрўсини бир пул қилди!