OnePlus 9 Pro'нинг навбатдаги муҳим жиҳати маълум бўлди

OnePlus 9 Pro'нинг навбатдаги муҳим жиҳати маълум бўлди

Хабарингиз бор, OnePlus компанияси шу кунларда бир неча янги қурилмасини эълон қилиш арафасида турибди. Улар орасида OnePlus 9, OnePlus 9 Pro, OnePlus 9R смартфонлари ва OnePlus Watch ақлли соати бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: OnePlus 9 ва 9 Pro'нинг рендерлари сиздирилди. Компания директори смартфонларнинг муҳим жиҳатини ошкор қилди

Янги тарқалган маълумотларга кўра, OnePlus 9 Pro симсиз қувватлашни кейинги босқичга олиб чиқади. Бунинг учун сиздан OnePlus'нинг махсус 50 Вт симсиз зарядчигини сотиб олишингиз керак. Бу билан смартфон, компаниянинг таъкидлашича, 0% дан 100% га 43 дақиқада заряд олади.

Ушбу кўрсаткич кўплаб бошқа қурилмаларнинг симли зарядлаш имкониятидан ҳам тезроқ. Махсус зарядчик билан қурилмани вертикал ёки горизонталь жойлаштирган ҳолда ҳам қувватлаш мумкин.

Зарядчик катта ваттда қувват бергани боис унинг ичига совуткич паррак ўрнатилган. Бу эса қувватлагичдан шовқин чиқишини кўрсатади. Бироқ қувватлагич «Тунги режим»га ҳам эга бўлиб, бу функциядан кечаси фойдаланиш мумкин.

OnePlus 9 ва 9 Pro смартфонлари 65 Вт да симли қувватланиш имкониятига ҳам эга бўлади. Бу билан қурилмалар заряди атиги 29 дақиқада 100% га чиқади.

Стандарт OnePlus 9'нинг симсиз зарядланиш имконияти эса 15 Вт билан чегараланади. Эслатиб ўтамиз, Pro бўлмаган OnePlus смартфони илк маротаба симсиз зарядланиш имконига эга бўлмоқда.

ЎҚИНГ: OnePlus илк тақилувчи гаджетини чиқарди: Mi Band 5’нинг арзон кушандаси! (+видео)