OnePlus 9 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

OnePlus 9 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

OnePlus компанияси янги OnePlus 9 қурилмалари билан смартфон саноатида ўз ўрнини топишда давом этмоқда. OnePlus 9 ва 9 Pro'дан бошлаб, OnePlus камера борасида янги ҳамкор билан иш бошлади.

ЎҚИНГ: OnePlus N10 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Компания Hasselblad билан уч йиллик ҳамкорликка киришди ва бундан манфаат кўрган биринчи смартфонлар OnePlus 9 ва 9 Pro'лар бўлди. 

OnePlus 9 Pro дизайни аввалги моделдаги OnePlus смартфонлариникидан унчалик ҳам фарқланмайди. Олдинги авлод смартфонларидаги орқа панель ўртасига вертикал жойлаштирилган камералар дизайни ўзгарган. 9 Pro'нинг камералари эндиликда тўртбурчак модул ичига жойланган.

Қурилманинг LTPO AMOLED дисплейи янгича дисплей технологиясидан фойдаланади. Компаниянинг таъкидлашича, бу энергия сарфини 50% гача камайтиришга хизмат қилади. Смартфондаги «Ақлли 120Hz» функцияси экраннинг янгиланиш частотасини 1Hz'дан 120Hz'гача мослаштириш имконини беради. 

Биринчи марта ўтган йилги OnePlus 8T'га ўрнатилган икки элементли аккумулятор тизими ва қадоқ ичидаги 65 Вт қувватлагич смартфонни деярли ярим соат ичида тўлиқ қувватлаш имконини тақдим этади. Компания, шунингдек, тезкорроқ қувват берувчи Warp симсиз қувватлагичини ҳам яқинда намойиш этди. Ушбу зарядчик 50 Вт да қурилмани ҳам вертикал, ҳам горизонталь позицияда қувватлай олади.

ЎҚИНГ: Galaxy A52'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

OnePlus 9 Pro'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: алюминийдан ишланган ром, 3D Gorilla Glass орқа панели ва қўш-қайрилма дисплей чети, олд ва орқа панелда Gorilla Glass 5 шишаси.

> Дисплей: 6.7" Fluid Display 2.0 (LTPO AMOLED), 10-бит ранг, 120Hz, HDR10+, MEMC, автоматик ранг ҳарорати созламаси, 1,300 нит (макс.), 1440х3216p резолюция, 20.1:9 форма фактори.

> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 (5 nm): саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680); Adreno 660.

> Хотира: 8ГБ ёки 12ГБ LPDDR5 + 128ГБ ёки 256ГБ UFS 3.1 хотира (кенгайтириш имкони мавжуд эмас).

> ОТ/Дастурий таъминот: OxygenOS 11/Android 11.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): Sony IMX789 48 МП, 1/1.43", f/1.8, 23 мм, 1.12 µм мульти-автофокус (PDAF+LAF+CAF), OIS + EIS; •Ультракенг/макро: Sony IMX766 50МП, 1/1.56", f/2.4, 14 мм, Freeform линзаси; •Телефото: 8МП, 3.3х зум, 1.0µм пиксел, f/2.4, 77 мм га тенг кўриш майдони; •Монохром: 2МП.

> Видео ёзув: [email protected] кадр/сек., [email protected] 30/60/120 кадр/сек., Super Slow Motion [email protected] кадр/сек., [email protected] кадр/сек., 4K таймлапс, DOL-HDR.

> Аккумулятор: 4,500 мАс қўш-элементли, Warp Charge 65Т, Warp Charge 50 Вт симсиз, 5 Вт тескари симсиз қувватлаш.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (оптик, экран остида) олд панелда RGB датчиги (тусни автоматик ўзгартириш учун), огоҳлантирувчи слайдер.

Экран ўлчами ва резолюциясидан ташқари, OnePlus 9 ва 9 Pro'лар ўртасидаги тафовут Pro моделдаги махсус телефото камеранинг мавжудлигида кўринади. Янгиланган асосий камера IMX789 Sony сенсоридан фойдаланади. Ушбу сенсор турли йўналишли фазани аниқлаш ва қўш ISO функцияларига эга бўлса, ультракенг камера 50МП датчик ва тасвир сифати бузилишининг олдини олувчи янгича линзага эга.

Видео ёзув имкониятлари ҳам оширилган бўлиб, қурилма 8K аниқликда сониясига 30 та кадр ёки 4K аниқликда 120 та кадр олиш имконияти билан жиҳозланган. Янгича Nightscape Video 2.0 функцияси эса паст ёруғликда яхшироқ тасвир олиш имконини беради.

Қадоқ таркиби

Смартфоннинг қизил қадоғи таркибида смартфонлар билан биргаликда ҳимоя ғилофи, 65 Вт Warp Charge қувватлаш адаптери ва иккала томони ҳам Type-C USB 2.0 типидаги қизил кабель бор.

ЎҚИНГ: Oppo Find X3 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!