OnePlus 9 ва 9 Pro'нинг рендерлари сиздирилди. Компания директори смартфонларнинг муҳим жиҳатини ошкор қилди

OnePlus 9 ва 9 Pro'нинг рендерлари сиздирилди. Компания директори смартфонларнинг муҳим жиҳатини ошкор қилди

OnePlus 9 ва OnePlus 9 Pro смартфонлари икки ҳафтадан сўнг тақдим қилиниши кутилмоқда. Қурилмаларнинг барча рангдаги рендерлари сиздириб юборилди.

ЎҚИНГ: OnePlus илк тақилувчи гаджетини чиқарди: Mi Band 5’нинг арзон кушандаси! (+видео) 

Айни дамда, OnePlus Бош ижрочи директори Пит Лау девайслар IMX789 камера сенсоридан фойдаланишини маълум қилди. Айтилишича, ушбу датчик OnePlus учун эксклюзив датчик бўлади.

Бу ҳам етмаганидек, ҳар икки смартфон Geekbench'да кўриниш берди. Маълум бўлишича, OnePlus 9 ва 9 Pro'ларнинг 12ГБ оператив хотирали талқини бўлади.

OnePlus 9

OnePlus 9 учта: кўк, қора ва сиёҳрангларда мавжуд бўлади. Қурилманинг орқа панелига Hasselblad билан ҳамкорликда созланган учта камера, қўш тон ва LED чироқлари ўрнатилган. Олд томонда эса ёнлари 2.5D қайрилган дисплей бўлади.

OnePlus 9 Pro

OnePlus 9 Pro орқа томонда тўртта камерали бўлади. Селфи камера эса стандарт OnePlus 9'ники билан бир хил. Корпус ранглари эса оқ, тўқ яшил ва қора бўлади. Смартфон симсиз зарядланиш имкониятига эга бўлиши эҳтимоли бор.

OnePlus 9 Pro камерасида олинган сурат

Қурилмаларнинг уктракенг бурчакли камераси 48МП IMX766 датчиги бўлиши ҳақида маълумотга эга эдик. Бугун эса Пит Лау асосий камеранинг IMX789 датчиги ҳақида батафсил маълумот берди. Ушбу датчик 4K аниқликда сониясига 120 та кадр олиш имконига эга бўлади. OnePlus 9 Pro'да Hasselblad Pro режими мавжуд бўлиб, бу 12 битли RAW тасвирлар олиш имконини беради.

Ушбу датчик ёрдамида 68.7 миллиард рангларни кадрга муҳрлаш мумкин бўлади. Бу эса бошқ флагманлар имкониятидан 64 баравар кўпроқ демакдир.

ЎҚИНГ: OnePlus N10 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!