OnePlus атиги 10 дақиқада қувватланиб, 10 соат ишловчи девайс чиқарди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  633
  •  16.04.2020 12:41

OnePlus атиги 10 дақиқада қувватланиб, 10 соат ишловчи девайс чиқарди! (+видео)

Яқинда ўзининг OnePlus 8 ҳамда OnePlus 8 Pro русумли флагман смартфонларини тақдим этган хитойлик компания яна бир гаджет намойиш этди. Бу – Bullets Wireless Z русумли симсиз қулоқчиндир.

ЎҚИНГ: Razer энг антиқа симсиз қулоқчинни чиқарди – битта смартфон нархида!

OnePlus Bullets Wireless Z моделининг асосий ўзига хослиги – компаниянинг Warp Charge тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлашидир. Шунинг эвазига мазкур аксессуар бор-йўғи 10 минутда тўплайдиган заряд нақ 10 соат мусиқа тинглашга етади! Тўлиқ қувватлагандан сўнг эса қулоқчиннинг автономлиги 20 соатга боради!

Қулоқчинда 9,2 миллиметрлик динамик драйверлар мавжуд ва, OnePlus’нинг таъкидлашича, улар бой ва тўйинган овоз янграшини таъминлайди. Аксессуарнинг ҳар бир палласи сиртида яширин магнит бор – уларни ўзаро ёпиштириб қўйиб, қулоқчинни бўйинда олиб юриш қулай бўлиши учун.

Bullets Wireless Z смартфонга боғланиш учун Bluetooth 5.0 интерфейсидан фойдаланади. OnePlus унинг корпусини IP55 стандартига кўра намдан ҳимоялаган – ёмғир суви ёки спорт билан шуғулланиш жараёнида тер томчилари киришидан чўчимасангиз ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: Қулоқчиндан эҳтиёт бўлинг – Нукусда у ўсмирнинг ўлимига олиб келди!

OnePlus янги қулоқчинига бағишлаб тайёрлаган расмий қидеолавҳани кўрамиз:

Bullets Wireless Z тўрт хил – қора, кўк, оқ-сарғиш ва ялпиз рангли корпусларда, 50 доллардан сотилади.

ЎҚИНГ: Икки минг долларлик смартфон нимаси!? Sony’нинг янги СИМЛИ қулоқчини шунча туради-ю...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!