OnePlus Buds Pro қачон тақдим этилиши маълум бўлди

OnePlus Buds Pro қачон тақдим этилиши маълум бўлди

OnePlus компанияси ўзининг Nord 2 5G смартфонини 22 июлда тақдим этади. Шу куни смартфон билан бир қаторда янги OnePlus Buds Pro симсиз қулоқчинлари ҳам тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Тақдимотдан олдин OnePlus Nord 2'нинг янги рендерлари пайдо бўлди

Ушбу маълумотлар OnePlus'нинг R&D раҳбари бўлган Киндер Лиу томонидан айтиб ўтилган. Раҳбарнинг таъкидлашича, қулоқчинлардаги адаптив шовқинни қайтариш функцияси учта микрофондан фойдаланиб ташқаридан келаётган шовқинни назорат қилади. Шу орқали шовқин даражаси 15 - 40 децибелга пасаяди.

OnePlus Buds Pro Apple'нинг Airpods Pro қулоқчинларига ўхшайди ва унинг дизайни жиловланмас ва ялтироқ қопламаларнинг комбинациясидан иборат бўлади.

Лиу ушбу дизайнни яратиш учун OnePlus ўтказувчан бўлмаган вакуумли метализация технологиясидан фойдаланганлигини ва бу жараён пластик корпус юзасида металл кўринишга эга бўлишига имкон берганини айтиб ўтди.

Лиу OnePlus Buds Pro'нинг аккумулятор ҳажми ва унинг зарядловчи қутиси ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади. Аммо қулоқчинлар зарядловчи қутиси биргаликда адаптив шовқинни қайтариш функцияси ёниқ бўлган ҳолда 28 соат ишлаши, агар ушбу функцияси ўчиқ бўлса, қулоқчинлар 38 соат ишлай олишини таъкидлади.

Buds Pro'нинг зарядловчи қутиси USB-C портига эга бўлади ва Warp Charge технологиясини қўллаб-қувватлайди, бу қулоқчинларни 10 дақиқа зарядлаш орқали 10 соат ишлаб беришини таъминлайди. Қизиғи шундаки, ушбу зарядлаш тезлигидан фойдаланиш учун ҳар қандай адаптер ёки кабелдан фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, қулоқчинлар қутисини симсиз ҳам қувватлаш мумкин. Аммо бу йўл билан қутини фақатгина 2 ваттда зарядлаш мумкин.

Флагман даражадаги қулоқчинлар Matte Black рангда сотилади.

ЎҚИНГ: OnePlus Nord CE 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!