Тақдимотидан 1 ой аввал OnePlus Buds Z2 суратлари тарқалди

Тақдимотидан 1 ой аввал OnePlus Buds Z2 суратлари тарқалди

Ўтган йилнинг октябр ойида OnePlus ўзининг Buds Z TWS қулоқчинларини оммага тақдим қилган эди. Aнъанага содиқ қолган ҳолда компания кейинги ойда қурилманинг янги авлоди – OnePlus Buds Z2 ни намойиш этади. Бу ҳақда OnePlus Buds Z2 дизайнини ошкор қилиб, унинг бир нечта рендерларини кўрсатган OnLeaks хабар бермоқда.

OnePlus Buds Z2's leaked renders

Бу сафарги Buds Z2 дизайнида қулоқ учлари сал бурчаклашганини ҳисобга олмаганда, аввалгисидан деярли фарқ қилмайди. Бироқ, асл Buds Z дан фарқли равишда янги қурилмада қурилма фойдаланилаётганини аниқлаш учун ўрнатилган сенсорли датчикларни кўришимиз мумкин.

ЎҚИНГ: 11 августда Samsung тақдим этган барча гаджетлар олтита расмий видеода!

OnePlus Buds Z2 нинг OnLeaks даги рендерлари

Манба Buds Z2 нинг ҳеч қандай тафсилотлари билан бўлишмади, лекин октябрда бўладиган тақдимот яқинлашгани сари ТWС ҳақидаги бор маълумотлар секин-аста ойдинлашиб бораверади.
Ҳозир эса, компаниянинг энг ҳамёнбоп ТWС қулоқчинлари ҳақида ўрганиб чиқиш учун бу ерда OnePlus Buds Z2 билан танишиб чиқишингиз мумкин.

OnePlus Buds Z2 to launch next month, renders surface

Aйтганча, эшитишимиз бўйича, ўтган ойда OnePlus ANC хусусиятига эга бўлган Buds Proʼнинг енгил версияси устида ишлаётганди. У ҳам OnePlus 9 RT билан биргаликда кейинги ой тақдимотидан ўрин олиши кутилмоқда. Aйтиб ўтиш керакки, Buds Z2 ва юқоридаги қурилмалар ТWС қулоқчинларининг шериги ёки ундай эмаслиги ҳали ҳам аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Pixel Buds A чиқди: автономлиги 24 соатлик, IPX4 ҳимояли ҳамёнбоп TWS-қулоқчин! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.