OnePlus энди умуман бошқа гаджет ҳам тайёрлайди

  •   DiMaX
  •  240
  •  17.09.2018 15:19

OnePlus энди умуман бошқа гаджет ҳам тайёрлайди

Гарчи дунёнинг етакчи смартфонсозлари қаторида турмаса-да, OnePlus компаниясининг смартфонлари бошқа флагманлардан аксарият ҳолларда тезкорроқ чиқади. Ушбу компания энди телевизор бозорига ҳам қадам қўйди.

ЎҚИНГ: Телевизорни текшириб харид қилинг

Мазкур компания ўзининг OnePlus TV номли илк телевизорини тайёрлаётганини тасдиқлади. OnePlus ижрочи директори Карл Пей (Carl Pei) компаниянинг илк телевизори 2019 йили тақдим этилишини айтди. Мазкур девайснинг хусусиятлари қанақа бўлишини маълум қилмаса-да, улар беш йилгача дастурий таъминот янгиланишларини олиб туришини билдирди. Шунингдек, компания дастурий таъминот апдейтлари билан телевизорларнинг функционал имкониятларини мунтазам тарзда кенгайтириб боришини ҳам маълум қилган.

Карл Пей қўшимча қилишича, OnePlus TV телевизорлари аъло даражадаги премиал дизайнга эга бўлади, аммо ишлаб чиқувчилар кўпроқ тасвир сифати ва овоз имкониятларига эътибор қаратишмоқда.

Шунингдек, OnePlus TV персонал ёрдамчига ҳам эга бўлади, аммо бу Google Assistant ва Amazon Alexa сингари чет компаниялар ишланмаси бўладими ёки компаниянинг ўзи ўз «сунъий онг» тизимини яратадими – буниси ҳозирча номаълум. Телевизор олд камерага, шунингдек фойдаланувчининг шахсий маълумотлари «сизиб» чиқиб кетмаслигини таъминловчи хавфсизлик тизимига ҳам эга бўлади.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: 5G модемли илк 8К-телевизор чиқяпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!