OnePlus ҳали тақдим этмаган арзон смартфон дўконга чиқди: расмий видео ва суратлар!

  •   DiMaX
  •  1029
  •  04.07.2020 13:53

OnePlus ҳали тақдим этмаган арзон смартфон дўконга чиқди: расмий видео ва суратлар!

Куни кеча биз «Асло қотмас» смартфонлар чиқариб келаётган OnePlus компаниясининг янги модели суратлари ва видеосини эълон қилган эдик. Энди эса Amazon онлайн дўконининг Ҳиндистондаги сайтида унинг саҳифаси пайдо бўлди!

ЎҚИНГ: iPhone SE 2020 кушандаси: OnePlus энг арзон смартфонини тез орада тақдим этади!

Мазкур арзон смартфоннинг OnePlus 8 Lite ёки OnePlus Z деб номланиши кутилаётган эди. Аммо компаниянинг ўзи Twitter’даги расмий аккаунти орқали унинг OnePlus Nord деб аталишини айтган.

Янги маълумотларга қараганда, OnePlus Nord шиша корпусга ва модуллари тикка жойлашган квадрокамерага эга. Компания уни овоз режимларини алмаштириш тугмачаси билан таъминлаган. Смартфоннинг экрани текис (четлари қайрилмаган) бўлиб, юқори чап бурчагида қўшалоқ селфи-камера учун тирқиш мавжуд.

ЎҚИНГ: ТОП-10: AnTuTu наздида июнь ойидаги энг зўр флагманлар

Эслатиб ўтамиз, OnePlus Nord бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўлловчи Snapdragon 765G процессори базасида, 12 гигабайтгача ҳажмли тезкор хотира билан ишлайди. Унинг диагоналига 6.55 дюймлик AMOLED-дисплейи 90 герцлик частотада кадр янгиланишини қўллаб-қувватлайди. Қурилманинг аккумулятори 4300 мА/соатлик бўлиб, 30 ваттлик технология бўйича тезкор қувватланади.

Шунингдек, компания OnePlus Nord моделини қуйидаги видеода кўрсатган:

Миш-мишларга кўра, OnePlus бу арзон смартфонини 7 ёки 10 июлда тақдим этади. Ушбу гаджет iPhone SE 2020 кушандаси сифатида майдонга тушиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: OnePlus Xiaomi'ни ортда қолдирди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!