OnePlus илк тақилувчи гаджетини чиқарди: Mi Band 5’нинг арзон кушандаси! (+видео)

  •   DiMaX
  •  293
  •  11.01.2021 14:46

OnePlus илк тақилувчи гаджетини чиқарди: Mi Band 5’нинг арзон кушандаси! (+видео)

«Хитойча Apple» ўтган йилнинг июлида намойиш этган ва «идеал» деб мақтаган Xiaomi Mi Band 5 русумли ақлли билагузук кейинчалик Xiaomi Mi Smart Band 5 модели тарзида глобал бозорга ҳам чиққан эди.

ЎҚИНГ: Huami пульсоксиметрли Amazfit Band 5 билагузугини тақдим этди: сиз уни танийсиз!

Юқорида номлари келтирилган фитнес-браслетларнинг бари битта гаджетнинг турли клонлари бўлса, уларнинг ҳақиқий рақибини OnePlus тақдим этди. Бизга асосан «асло қотмас» смартфонлари билан танилган компаниянинг қўлга тқилувчи биринчи девайси OnePlus Band русумли смарт-браслет бўлди.

Ушбу билагузук ҳам Xiaomi Mi Band 5 сингари 1.1 дюймлик, рангли AMOLED-дисплей ҳамда ҳар хил туслардаги силикон тасмачаларга эга. Экраннинг тасвир аниқлиги 294х126 пикселни ташкил этади ва у P3 ранглар гаммасини 100% қамраб олади.

OnePlus Band моделини уч ўқли акселерометр, гироскоп ҳамда пульсоксиметр (қоннинг кислородга тўйинганлик датчиги – SpO2) билан таъминлашган. Ақлли браслет фойдаланувчининг қадамларини санаши, қонидаги кислород миқдорини ўлчаши, юрак уриши ритмини кузатиши ҳамда уйқу сифатини назорат қилиши мумкин. Шунингдек, у жисмоний фаолликнинг 13 хил турини назорат қилиб боришга ўргатилган – улар орасида эшкак эшиш, велосипедда учиш, йога ва крикет кабилар ҳам бор.

Смартфон билн боғланиб, OnePlus Band унга келган билдиришномалар ва қўнғироқларни акс эттиради, яна ундаги мксиқни бошқаришга ёрдам беради. Билагузукни фақат OnePlus гаджетлари билан боғланиб ишлай олувчи Zen Mode режими ҳамда Find My Phone функцияси билан ҳам таъминлашган. Трекер компаниянинг OnePlus Health иловаси орқали созланади.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг оммабоп фитнес-браслет қайси эканини биласизми?

OnePlus Band корпуси IP68 стандартига кўра ҳимояланган – у сувдан қўрқмайди. Девайснинг аккумулятори 100 мА/соатлик ток сиғимига эга. Ишлаб чиқарувчининг ваъда беришича, унинг қуввати 14 кун ишлашга етади.

OnePlus Band биринчи бўлиб Ҳиндистонда – 13 январдан, 34 долларга тенг нархда сотувга чиқади. Компания уни кейинроқ Европа бозорига ҳам чиқариши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Huami Amazfit GTR – нақ 74 кунгача қувватлаш талаб этилмайдиган смарт-соат чиқди!