OnePlus N10 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

OnePlus N10 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

2020 йилда OnePlus бутунлай янгича йўналишдан юра бошлади. OnePlus ҳамасосчиси Карл Пейнинг яқинда компаниядан кетиши билан смартфонсознинг стратегиясида яққол ўзгариш кўзга ташланди. OnePlus тўсатдан ўз моделлари кўламини кенгайтириб, янги Nord линейкасини тақдим қилди. Ушбу линейканинг илк қурилмаси чиқиши билан орадан кўп ўтмай бошқа Nord смартфонлари ҳам эълон қилинди. Шулардан Nord N10 5G смартфони ҳақида қуйида суҳбатлашамиз. N10 Qualcomm'нинг 5G модемга эга янги Snapdragon 690 чипида ишлайди.

OnePlus Nord N10 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 163 х 74.7 х 8.95 мм; Midnight Ice рангидаги камалак жилоли пластик корпус.

> Дисплей: 6.49" IPS LCD дисплей; FHD+ 1080 х 2400 пиксел, 20:9 томонлар нисбати; 405 пиксел/дюйм зичлик; 90Hz янгиланиш частотаси; 16 миллион sRGB ранглари; 2.5D Gorilla Glass 3.

> Чипсет: Qualcomm SM6350 Snapdragon 690; саккиз ядроли (2x2.0 GHz Kryo 560 Gold & 6x1.7 GHz Kryo 560 Silver); X51 5G модем (суб-5GHz 5G тармоқлар қўллаб-қувватланилиши); Adreno 619L

> Хотира: 6ГБ LPDDR4x тезкор + 128ГБ UFS 2.1 доимий хотира, microSD уяси.

> Орқа камералар: •64МП (асосий) f/1.7 апертура, автофокусли 0.7µм; •8МП (ультракенг) f/2.25 апертура, 119° кўриш майдони; •2МП (макро) f/2.4 апертура, 1.75µм пиксел; •2МП (монохром) f/2.4 апертура, 1.75µм пиксел; LED чироқ.

> Олд камера: 16МП, f/2.05 апертура, 1 µм пиксел.

> Видео ёзув: •Орқа камера: 4K @ 30 кадр/сек., 1080p @ 120 кадр/сек., 720p @ 240 кадр/сек., 4K таймлапс; •Олд камера: 1080p @ 60 кадр/сек.

> Аккумулятор: 4300 мАс; OnePlus Warp Charge 30T (5В @ 6А) зарядлаш имконияти.

> Бошқа: орқа панелга ўрнатилган бармоқ изи сканери; NFC; Bluetooth 5.1; 3.5 мм аудио жек.

Қадоқ таркиби

OnePlus ҳар доим флагман смартфонлари қадоғи борасида мақтаб келинган, аммо Норд моделлари борасида бундай дея олмаймиз. Бу линейка смартфонлари қадоғи қора-кўк рангда бўлади. Қадоқ ичида эса смартфондан ташқари Warp Charge 30T қувватлагич-адаптери, ёрқин қизил рангли USB-A-to-USB-C кабели, SIM карта чиқаргич ва бир қанча ҳужжатларни кўриш мумкин. Бошқа OnePlus'лар қадоғига солиб қўйилувчи шаффоф чехол йўқ. OnePlus стикерлари ҳам кўринмайди.

ЎҚИНГ: Honor 10X Lite'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!