OnePlus Nord 2 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

OnePlus Nord 2 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

OnePlus ўзининг ҳамёнбоп бўлган Nord 2 5G смартфонини тақдим этди. Компаниянинг флагман смартфонлари ҳам мавжуд. Бироқ флагман OnePlus 9 сериясининг нархи қиммат туради. Шунинг учун, компания Nord сериясини ишлаб чиқаришни бошлаган. Янги OnePlus Nord 2 5G флагман даражадаги хусусиятларни тақдим этса-да, унинг нархи флагманлардан анча арзон. Шу сабаб, смартфонни флагманлар “қотили“ дейиш мумкин.

ЎҚИНГ: OnePlus Nord CE 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Биринчи авлод Nord смартфонига қараганда OnePlus Nord 2 5G бир қатор яхшиланган техник жиҳатларга эга. Мисол учун, қурилма кучлироқ бўлган Dimensity 1200 чипи, сифатли суратларни олишга қодир бўлган Sony IMX766 сенсорига эга бўлган асосий камера, стерео карнай, 4,500 мАс сиғимли аккумулятор, 65 ватт тезкор қувватланиш имкониятига эга.

Фото: GSMArena

OnePlus Nord 2 5G'нинг уч хил: жиловланмас, чарм кўринишли ҳамда ялтироқ қопламали турлари мавжуд.

Бироқ қурилмадаги барча қисмлар ҳам янги эмас. Мисол учун, янги смартфондаги Fluid AMOLED дисплейи биринчи авлод Nord смартфонидан олинган. Дисплейнинг юқори чап бурчагида эса 32МП селфи камера жойлашган.

Nord 2 5G Android 11 операцион тизимига асосланган OxygenOS 11.3 график қобиғида ишлайдиган OnePlus компаниясининг биринчи смартфони бўлди. Янги график қобиғи аввалгиларидан унча фарқ қилмайди. OxygenOS 11.3 — бу Oppo ва OnePlus компаниялари томонидан тақдим этилган бўлиб, ColorOS ҳамда OxygenOS кодларига эга бўлган биринчи прошивка ҳисобланади.

OnePlus Nord 2 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 158.9х73.2х8.25 мм, 189г; олд панель шиша (Gorilla Glass 5), орқа панель шиша (Gorilla Glass 5), пластик ром.

> Дисплей: 6.53 дюймли Fluid AMOLED дисплейи, 90Hz экран янгиланиш частотаси, HDR10+, 1080х2400 пиксел резолюция, 409ppi зичлик.

> Чипсет: MediaTek MT6893 Dimensity 1200 5G (6 нм): саккиз ядроли (1x3.0 GHz Cortex-A78 & 3x2.6 GHz Cortex-A78 & 4x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G77 MC9 GPU.

> Хотира: 8/128ГБ, 12/256ГБ; UFS 3.1.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, OxygenOS 11.3.

> Камера: Асосий камера: 50МП /1.8, 24мм, 1/1.56“, 1.0µm, PDAF, OIS; Ультракенг камера: 8МП f/2.3, 119˚; Сатҳ камера: 2МП, f/2.4.

> Селфи камера: 32МП, f/2.5, 1/2.8“, 0.8µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30 кадр/сек., [email protected]/60/240 кадр/сек.; Селфи камера: [email protected] кадр/сек..

> Аккумулятор: 4,500 мАс, 65 ватт Warp Charging.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (экран остида), NFC, стерео карнай.

Дисплейда фақатгина камера тирқишининг ҳажми камайгани ижобий ҳолат эканлиги ҳафсалани бироз пир қилади. Дисплейнинг қолган жиҳатлари аввалги Nord смартфони билан бир хил. Фақатгина кераксиз бўлган иккинчи селфи камера Nord 2 5G'дан олиб ташланган.

Шунингдек, смартфон ҳеч қандай расмий IP сертификатига эга эмаслиги бироз тушунарсиз ҳолат.

Қадоқ таркиби

Смартфон қутиси жуда чиройли. Қутидан 65 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ҳамда шаффоф силикон ғилоф ўрин олган.

Фото: GSMArena

Франциялик фойдаланувчилар учун смартфон қадоқ тарикибида қулоқчинлар ҳам бўлади. Чунки компания қонунга кўра қулоқчинларни ҳам қадоқ таркибига қўшиши керак.

Шунингдек, турли хил қирилишларни олдини олиш мақсадида, компания смартфон дисплейига юпқа пластик ҳимоялагич ҳам ўрнатган.

ЎҚИНГ: OnePlus 9 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!