OnePlus Nord CE 2 5G смартфони тақдим этилди

OnePlus Nord CE 2 5G смартфони тақдим этилди

Бундан ярим йил вақт олдин OnePlus ўзининг Nord 2 5G смартфонини тақдим этган эди. Nord CE 5G эса биринчи Nord қурилмасининг тўғридан-тўғри давомичиси эди. 

Энди компания Nord 2 моделининг асосий хусусиятларини янги қурилмага қайта қадоқлади. OnePlus Nord CE 2 5G, бу ерда CE сўзи “Core Edition“ маъносини билдиради — Nord 2 5G'нинг янгиланган версияси ҳисобланади. 

Қурилма Nord 2 каби 90Hz экран янгиланиш частотасида ишловчи 6.43 дюймли AMOLED дисплейи ҳамда 65 ваттда қувват олувчи 4,500 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. 

Янгилик сифатида унга Dimensity 900 чипи ва янги камералар ўрнатилган. Шунингдек, Nord 2 моделидан фарқли ўлароқ янги моделга microSD уяси ва 3.5 мм аудио жек ўрнатилган. Қолаверса, корпус қалинлиги ҳам 7.8 миллиметрга қисқарган. 

Қурилмага 64МП асосий камера, 8МП ультракенг камера ҳамда 2МП макро камерага эга. Олд панелдаги селфи камеранинг резолюцияси 16 мегапикселдан 32 мегапикселга ошган. 

Смартфондаги MediaTek Dimensity 900 чипи 6/8ГБ тезкор ҳамда 128ГБ доимий хотирага эга. Хотирани microSD картаси билан кенгайтириш мумкин. Қурилма Android 12 операцион тизимига асосланган OxygenOS 11.3 график қобиғида ишлайди. 

OnePlus Nord CE 2 5G смартфони Gray Mirror ҳамда Bahama Blue рангларда тақдим этилди. Унинг нархи (6/128ГБ) 349 евродан бошланади. 22 февраль санасида смартфон Ҳиндистонда сотувга чиқади. 10 мартдан эса Европада сотилишини бошлайди. 

ЎҚИНГ: Red Magic 7 ва Red Magic 7 Pro смартфонлари тақдим этилди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!