OnePlus Nord CE 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

OnePlus Nord CE 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

OnePlus Nord CE 5G смартфони — янги ўрта тоифа қотили; ҳар ҳолда, OnePlus шундай деб реклама қилмоқда. Ва бу чиндан ҳам ҳақиқатдан йироқ эмас.

ЎҚИНГ: OnePlus 9'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Nord CE оригинал Nord'нинг давомчиси эмас. Смартфон номидаги CE ҳарфлари «Core Edition» («Ядро талқин») жумласининг қисқартмаси. Қурилма ўтган йилги Nord'нинг бир қатор асосий техник хусусиятларини сақлаб қолган, жумладан, дизайнни. Иккала смартфонни бир қарашда деярли фарқлашнинг имкони йўқ. Шу боисдан ҳам, Nord CE модели Nord'нинг ўрнини босиш эмас, балким унга ҳамроҳ бўлиш учун яратилган.

 OnePlus Nord CE 5G300 евро нархга эга смартфон кучли рақобатни юзага кетиради ва унинг техник томонлари ҳам кўзни қувонтиради. Смартфон ёрқин, 90Hz OLED дисплей ва компетент бўлган Snapdragon 750G чипсетига эга. Базавий ички хотира ҳажми эса 128ГБни ташкил этади.

Nord CE смартфонининг энг харидорбоп жиҳатларидан бири унинг ихчам ва енгиллигидир. 6,43 дюйм диагоналли дисплейга эга қурилмани компакт деб аташ мумкин. Қалинлиги эса 8 мм дан ҳам камроқ. Вазни — 170 грамм.

OnePlus Nord CE 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 159.2х73.5х7.9 мм, 170 г; олд панель шишадан, орқа панель ва ром пластикдан ишланган.

> Чипсет: Qualcomm SM7225 Snapdragon 750G 5G (8 nm): саккиз ядроли (2x2.2 GHz Kryo 570 & 6x1.8 GHz Kryo 570); Adreno 619

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, OxygenOS 11.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 64 МП, f/1.8, 26мм, 0.7µм, PDAF; •Ультракенг: 8 МП, f/2.3, 119˚; •Сатҳ: 2 МП, f/2.4.

> Олд камера: 16 МП, f/2.5, (кенг), 1/3.0“, 1.0µм.

> Видео ёзув: •Орқа камера: 4K@30 кадр/сек., 1080p@30/60/120 кадр/сек., гиро-EIS; •Олд камера: 1080p@30/60 кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,500 мАс; 30 ватт тезкор қувватлаш, 30 дақиқада 70% (рекламага кўра).

> Бошқа: бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC; 3.5 аудио жек.

OnePlus'дагилар смартфонга мақташга арзигулик 4,500 мАс сиғимли аккумуляторни жойлаштира олган ва Warp Charge 30T Plus деб номланувчи 30 ваттли тезкор қувватлаш имкомиятини ҳам тақдим этган.

Камераларга келсак, Nord CE 64МП асосий ва иккиламчи 8МП ультракенг камерага эҳа. Учинчи камера сатҳ маълумотларини олиш вазифасини бажаради; махсус макрообектив эса мавжуд эмас. Шундай бўлса ҳам, макро камера йўқлигидан шикоят қилмасак ҳам бўлади, чунки бу нарх тоифасидаги смартфонга қўйилган макро камеранинг камера жамланмасига қўшадиган ҳиссаси сезилари бўлмайди.

Техник жиҳатлари рўйхатига қараб хулоса қилиш мумкинки, Nord CE 5G ҳар томонлама кучли хусусиятларга эга — рўйхатдан бирор бир муҳим элемент тушириб қолдирилмаган.

Қадоқ таркиби
Смартфон стандарт қадоқ идишда сотилади. Қадоқ таркибидан одатий фойдаланувчи йўриқномаси, 30 ватт номиналли қувватлагич, USB-A га USB-C кабели ва шаффоф ғилоф ўрин эгаллаган.

ЎҚИНГ: OnePlus N10 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.