OnePlus Nord – компания раҳбари iPhone SE 2020 кушандаси бўлган энг арзон смартфонини видеода кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  475
  •  01.07.2020 10:03

OnePlus Nord – компания раҳбари iPhone SE 2020 кушандаси бўлган энг арзон смартфонини видеода кўрсатди!

«Асло қотмас» шиори остида смартфонлар тайёрловчи компания OnePlus 8 ҳамда OnePlus 8 Pro флагманларини апрелда намойиш қилган. Лекин ушбу туркумнинг яна бир – арзон модели ҳам бўлиши анчадан бери маълум.

ЎҚИНГ: OnePlus 8 туркумидаги энг арзон смартфон Geekbench’да: нақ 12 ГБ «оперативка»!

Мазкур арзон смартфоннинг OnePlus 8 Lite ёки OnePlus Z деб номланиши кутилаётган эди. Аммо компаниянинг ўзи Twitter’даги расмий аккаунти орқали айтишича, уни OnePlus Nord деб аташган.

Шу билан бирга, OnePlus ушбу қурилмасига бағишланган ҳужжатли фильмнинг биринчи қисмини Instagram’да эълон қилди. Унда қурилманинг яратилиш тарихи ва бошқалар ҳақида ҳикоя қилинишидан ташқари, смартфоннинг ўзини ҳам кўрсатган:

Кўриб турганингиздек, OnePlus Nord дисплейидаги овал тирқишда қўшалоқ олд камера жойлашган. Мазкур моделнинг OnePlus 8 туркумидан фарқи – экран четлари қайрилган эмас, лекин ромлари ўшалардаги каби ўта нозик.

ЎҚИНГ: OnePlus Xiaomi'ни ортда қолдирди!

OnePlus Nord бош камераси эса бирорта смартфонникига ўхшамайдиган дизайнга эга: унинг учта модули «Г» ҳарфи шаклида жойлашган! Хабарларда уларнинг 64, 16 ва 2 мегапикселлик эканлиги айтилмоқда.

OnePlus асосчиси ва бош директори Пит Лау сўзларига кўра, бу модел компаниянинг кейинги йиллардаги нархи 500 долларга етмайдиган илк смартфони бўлади. Миш-мишларга қараганда, уни 299 доллардан бошланувчи нархларда таклиф этишади.

Компания бугундан – 1 июлдан янги смартфоннинг 100 донаси учун олдиндан буюртма очилишини эълон қилган, лекин нархини аниқ айтмаган. OnePlus Nord расмий тақдимоти эса шу ёки кейинги ҳафтада (баъзи манбаларга кўра – 7 июлда, бошқаларига кўра – 10 июлда) бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2020 кушандаси: OnePlus энг арзон смартфонини тез орада тақдим этади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!